Нефтетрейдерлар: Бензиннинг захираси икки ҳафтага етади, аммо танқислик бўлмайди

295

Қирғизистон нефтетрейдерлар ассоциациясидан ўлкада бензин танқислиги бўлмайди деб билдиришди. Ассоциация бошчиси Канат Эшатовнинг айтишича, ёқилғи моддасини захираси икки ҳафтага етади ва яна тўлиқлаб турилади.

У вагон-цистерна етишмаслиги сабаб ёқилғи-мойловчи моддалар ўлкага кичик партия билан олиб келинаётганини, ҳар бир компаниянинг захираси ҳар хил эканини қўшимча қилди.

«Айримларники икки ҳафтага, баъзи бир компанияларники 20 кунга етади [...] Запаслар тўлдирилади», — деди Эшатов.

У баҳорги дала ишларини битиришга ёқилғи-мойловчи моддалар тўплами «етарли» эканини қўшимча қилди. Бунгача қишлоқ хўжалиги вазири Аскарбек Жанибеков бу йил баҳорги дала ишларига фермерлар ёқилғи билан 72% таъминланганини билдирган.

Ёқилғи нархларини ўсиши

Эшатовнинг айтишича, россиялик нефтни қайта ишловчи заводлардаги сотиш нархлари қимматлигича қолмоқда. Бунгача Қирғизистонда ёқилғи нархини кўтарилишини асосий сабаби — Россия нефть ишлаб чиқариш заводларидаги нархнинг ўсиши билан боғлиқ экани айтилган.

«Нархлар кўтариладими ёки йўқми ҳозир айтиб бўлмайди», — деб қўшимча қилди Эшатов.

Бунгача Қирғизистон нефтетрейдерлари яқин орада ёқилғи қимматлаши мумкинлигини билдирган. Қирғизистон нефтнинг катта қисмини Россиядан долларга сотиб олади.

Эшатов февралнинг охирида долларнинг нархи бир сомга кўтарилганда, ёқилғи 60 тийинга ошишини айтган эди.

Valuta.kg порталида 14 мартда соат 14:20га кўра Бишкекда доллар сотиб олишнинг ўртача нархи 105 сом, сотиш — 106 сом.

Бироқ 14 мартда Иқтисод ва тижорат вазири Данияр Амангелдиев Россия товар ва ёқилғи моддасини сотиб олиш ҳақидаги шартномаларни тасдиқланган курс билан рубль орқали амалга оширишга тайёрлигини билдирди.