Бишкекдаги Россия элчилигининг олдида митинг ўтказиш тақиқланди

304

Бишкекнинг Биринчи май туман суди Россия элчилигининг биноси олдида, Ала-Тоо майдони билан Оқ уй яқинида ва президент маъмурияти биносида тинчлик митингларини ўтказишга чеклов киритди. Чеклов 11-мартдан 11-апрелгача амал қилади.

Туман судини бундай қарор қабул қилишига нима сабаб бўлганини «Клооп»нинг журналистига айтишмаган.

Фақатгина фуқаролар Исанов кўчасидаги Горький боғида тинч митинг ўтказса бўлишини қўшимча қилди.

24-февралда рус ҳарбийлари Украина ҳудудига бостириб киргандан бери Бишкекдаги Россия элчилиги олдида тинчлик митинглари ўтган — урушга қарши акциялар ҳам, Россияни қўллаган митинглар ҳам ўтади.