Жалолобод шаҳрида Суриядаги уруш бўлаётган ҳудудга бориш мақсадида Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган икки чет эл фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, 13 мартда ушланган икки гумондор олдин «терроризм» бўйича судланган маҳаллий турғун билан бирга яшириниб юрган.
«Қўлга олинганлар Суриядаги уруш ҳудудидаги халқаро террор ташкилотнинг қаторига қўшилиш мақсадида Қирғизистон паспортини ясатишга ҳаракат қилишган», — деб ёзилади билдирувда.
Махсус хизмат факт бўйича жиноий қўзғалиб, гумондорлар Жалолобод ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилганини билдирди. Ҳозирда текширув ишлари бормоқда.
Қирғиз ҳукуматининг маълумотига кўра, 2013 йилдан бери Сурияга тахминан 800 қирғизистонлик чиқиб кетган. Уларнинг бир қисми ҳалок бўлган деб ҳисобланади, бироқ аёллар билан болалар омон қолган. Улар Сурия ва Ироқдаги қочқинлар лагерига бўлинган, аниқ сони номаълум.
Қирғизистонликларни йўлдан оздириш кўпроқ 2014-2015 йилларга тўғри келган. Бу вақтда ёлланганларнинг тахминан 70% ўлка жанубидан кетган. Сурияга кўчиб кетиш ташаббусини эркаклар кўтаришади, улар «муқаддас урушга» ўзлари билан бирга аёллари ва болаларини ҳам олиб кетишади.
Қирғизистон 2021 йилнинг март ойида ўз фуқароларини уруш бўлаётган ҳудудлардан эвакуация қилишга ваъда берган. Уларни Қирғизистонга олиб келиш ҳақида сўз бўлган. бироқ коронавирус пандемияси сабаб иш тўхтаб қолган.