Вазирлар маҳкамаси МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг жияни Байгази Матисаков бошқарган «Қирғиз Петролеум Компани» давлат ишхонасига 9 гектар ернии 49 йилга ижарага бериш қарорини қабул қилди.
Мазкур ер участкаси нефтини қайта ишлатувчи заводнинг фаолиятини модернизациялашда фойдаланилади.
«Эслатиб ўтсак, кўлами 9 га ер участкасини 49 йилга узоқ муддатли фойдаланишга беришда давлат мазкур ер участкасига ҳусусий мулк ҳуқуқини йўқотмайди», — деб билдирди вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати.
Маълумотга кўра ижарага берилган ер Давлат мулкини бошқариш бўйича фонднинг қошидаги «Элдик» давлат ишхонасининг хўжалик қарамоғидаги давлат мулки бўлиб ҳисобланади.
«Бугунги кунда “Қирғиз Петролеум Компани” ёпиқ акционерлик жамияти ва “Элдик” давлат ишхонасининг ўртасида мазкур ер участкасига муддати 10 йилга узоқ муддатли ижара шартномаси тузилган», — деб хабар қилинди Вазирлар маҳкамасидан.
«Қирғиз Петролеум Компани» компанияси
«Қирғиз Петролеум Компани» ёпиқ акционерлик жамияти — «Қирғиззнефтегаз» акционерлик жамиятининг шўъба компанияси. Унда давлатнинг 85%лик улуши бор. Компанияни Садир Жапаров ҳукуматга келгандан бошлаб МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиевнинг жияни Байгази Матисаков бошқаради.
«Қирғиз Петролеум Компани» компанияси Жалолобод вилоятида жойлашган. Завод яқинигаТашиевларнинг оиласига қарашли «Томас» компанияси жойлашган.
Матисаковнинг ўзига икки компания қайд этилган — «Бай Компани» ва «Бай-Таш Компани». Биринчи компания хом нефтни қайта ишлатиш билан шуғулланади.