Россиянинг иқтисод ва ривожлантириш вазирлиги ЕОИИ давлатларига дон ўсимликлари ва шакарни экспорт қилишни тақиқлади. Бу ҳақда ТАСС нашри муассасанинг матбуот хизматига таяниб ёзди .
Вазирликнинг маълумотига кўра, чеклов 2022-йилнинг 31-августигача амал қилади. Муассасадан қарор ўлканинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорни ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинганини тушунтирди.
Муассасадан ЕОИИ давлатларига шакарни рус Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг рухсати билангина экспорт қилинишини қўшимча қилишди.
Қирғизистоннинг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Клооп» журналистига Россияни экспортни тақиқлаши бўйича изоҳ берилмаганини айтишди.