Одамларнинг хотирасидаги воқеалар вақт ўтиши билан ўчиб, бора-бора унутилади. Суратлар эскиргани билан ҳеч қачон қаримайди. Асрлар ўтсада сариқ рамкага солинган суратдаги қиз, бола ёки катта оила кадрда шу бўйича, ўша вақтдаги қувончи, қайғуси билан сақланиб қолади. Келинглар бу суратдаги жилмайган чиройли қизнинг ҳаётини қайта яшаб кўрамиз.
Материалнинг асли Esimde сайтига жойланган.
Esimde лойиҳаси Россиянинг миллий мусиқа музейининг фондидан оғиз қўмизини чалган қизнинг суратини топди. Сурат «Қирғиз қизи» деб аталиб, Россиядаги барча музейларнинг электрон каталогига жойланган.
Сурат 1939 йили Қирғиз санъати декадаси асосида Москвада ўтган бутун иттифоқ қишлоқ хўжалиги кўргазмасида олинган.
Esimde лойиҳаси қизнинг суратини ижтимоий тармоққа жойлагандан кейин обуначиларнинг ири таниб, бувиси эканини билдирган. Шундай қилиб мусиқа асбобини ушлаган қирғиз қизининг сурати қайта жонланди.
«Бу суратдаги менинг онам Ажар, бу йил юз ёшга чиқарди. Суратни биринчи марта кўряпмиз. Онам ёшлигида Москвага бориб, темир қўмиз чалганини айтарди», — деб ёзган ўғли Кубаничбек.
У онаси ҳақида Esimde лойиҳасига сўзлаб берди. Биринчидан, музейдаги суратдаги қизнинг исми — Ажар Карачинова. Суратда у 18 ёшда бўлган.
У 1921 йили Самансур қирғиз қишлоғида (ҳозирги Чуй вилоятининг Кемин тумани) йилқи, туя, қора мол ва қўй-эчкилари бўлган бадавлат оилада туғилган.
Отаси Карачин билан онаси Шайирбубу қизи Ажарга ўша вақтда прогрессив деб саналган ўзгача қизлар учун яхши саккиз йиллик билим беришга эришган. Ота-онаси ҳам миллий асбобда темир-қўмиз (оғиз қўмизи) чалиб, мусиқага, қўшиққа бўлган меҳрини орттиришган.
Мактабни тамомлагандан кейин Ажар бошланғич мактабда ўқитувчи бўлиб, қирғиз тилини лотин алифбосида, кейин кириллда ўқитади. Шунингдек, Ажар ўзининг мусиқага бўлган иштиёқини темир-қўмиз билан ривожлантириб, ўқувчиларига бу асбобни чалишни ўргатган.
Ажар темир оғиз қўмизини яхши чалгани сабаб 1939 йили қирғизнинг таниқли ва машҳур артистлари, созандалари, маданият ва санъат арбоблари билан бирга Москванинг қирғиз санъати декадасига қатнашган.
Кейин уруш йилларида Ажар ўқитувчилик касбини ташлаб, фронт ортида ишлаган. Урушдан кейин турмушга чиқиб, икки қиз, икки ўғилли бўлган.
Орадан 30 йили ўтиб, 1969 йили 1939 йилдаги декаданинг барча иштирокчилари байрам тадбирига қатнашиб, улар ижросидаги асарлар Москвадаги «Мелодия» фабрикасида грампластинка турида чиқарилган.
Ажар 1984 йили узоқ давом этган касалликдан вафот этиб, Бишкек шаҳрининг Жануби-ғарб қабристонига дафн қилинган.