4-мартга ўтар кечаси Украинанинг Запорожск вилоятидаги Энергодар шаҳрида уруш ҳаракатлар фаол бор. Бу шаҳарда Европадаги энг йирик атом электростанцияси — Запорожск АЭСи жойлашган. У ҳужумга учраб, ёнғин чиқди.
Шу сабаб Украина президенти зудлик билан мурожаат қилиб, рус танкларини АЭСни ўққа тутиши «янги Чернобилга» олиб келиши мумкин деб билдирди.
Запорожье АЭСининг бош директори вазифасини бажарувчи Игорь Мурашов «станцияда ядровий хавфсизлик бузилганини» маълум қилди.
«Қўлдан келган ҳаммасини қиляпмиз, бироқ ёнғин тўхтамаяпти, ўт ўчирувчиларни йўлатишмади. Станцияда ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда. Реакторлар хавфли ҳолатда», — деган у.
4-март тонгида станцияда отишув тўхтаб, ўт ўчирилган. Атом энергия бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) АЭСда асосий ускуналар зарар кўрганини билдирди, АҚШнинг Энергетика вазирлиги бошчиси АЭСга яқин ҳарбий операция ўтказишни «аҳмоқлик» деб атади.
Белорусда Украина билан Россия ўртасидаги сўзлашувларнинг иккинчи босқичи ўтди. Томонлар одамларни хавфсиз жойга кўчириш, дори-дармон ва озиқ-овқат ўтказиш учун гуманитар коридорларни уюштиришга келишишди, бу айниқса «шиддатли уруш бўлаётган жойларга» тегишли. Шартнома ўқ отишни вақтинча тўхтатиб туришга шароит яратади, бироқ бу аҳолини хавфсиз жойларга кўчириш ишлари бораётган жойларга тегишли. Сўзлашувларгача Украина томон бу шартномани «минимал дастур» деб атаган.
Сўзлашувларнинг учинчи босқичи яқин орада ўтиши керак. Украина президентининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Украина «энг қисқа вақтда ўқ отишни тўхтатиш бўйича қатъий келишишни» кўзламоқда деди.
Рус ҳукумати Украинада бўлаётган урушни холис ёритишга ҳаракат қилган ОАВга босим ўтказишни режалаштирмоқда. «Эхо Москвы» канали ортидан (нашрнинг ходимлари таҳририятнинг ютуб-каналида ишлашни давом эттиришларини айтишди) «Дождь» телеканалини ҳам иши тўхтатилганини билдирди. Роскомнадзор «Медуза»нинг ҳам ишини чеклади. Таҳририят «кутилгандай бўлганини ва ишини давом эттираётганини» билдирди.
Украина шаҳарларини ўққа тутиш давом этмоқда. Украинанинг фавқулодда вазиятларга қарши курашиш давлат хизмати 3-мартда Чернигов шаҳридаги вайроналар остидан 33 кишининг жасадини олиб чиқишганини, 18 фуқаро яраланганини маълум қилган. Тўқнашувлар Буче ҳудудида (Киев четида), Харьков, Энергодар ва бошқа шаҳарларда бормоқда.
Россиянинг Украинага қарши агрессияси вақтида Украина ортидан Грузия билан Молдова ҳам Евроиттифоққа кириш ҳақида ариза юборди.