Бош прокуратура «Кактус»га қўзғалган жиноят ишининг сабабини айтди

322

Бош прокуратура депутат Дастан Бекешевни Kaktus Media нашрининг мақоласига боғлиқ қўзғалган жиноий иши ҳақидаги мурожаатига жавоб берди.

27-январда «Kaktus.media» нашри Тожикистоннинг «Азия Плюс» медиасига таяниб, тожик томонни чегара жанжали бўйича позициясини билдирган мақоласини чиқарган. Мақола қирғиз-тожик чегарасидаги навбатдаги жанжал вақтида эълон қилинган.

Бош прокуратура маълумотида мақолада «Қирғизистон ҳарбийлари биринчи бўлиб ўқ отиб, Тожикистонни провокацияга ундаган деган маълумот бўлган» деб айтилади.

«[Бу мақола] жамоатчиликдан норозиликка сабаб бўлиб, можаро ҳудудида ҳам, бутун ўлка бўйича ҳам зиддият кучайишига олиб келган, бу вазият кескинлашишига ва ҳарбий куч қўлланилишига олиб келиш эҳтимоли бўлган», — деб тушунтиради бош прокуратура.

Бош прокуратуранинг жавоби. Сурат: Дастан Бекешев.

Назорат органи мақолани эълон қилиш факти бўйича текширув давом этаётганини қўшимча қилди.

Дастан Бекешев ўз бош прокуратуранинг жавобини «қуруқ жавоб» деб атади.

«Биринчидан, лингвистик экспертиза бўлиши керак, сабаби урушни пропаганда қилиш бўлганми йўқми исботлаш керак. Иккинчидан, материални сайтга чиқариш учун жиноий қўзғалмайди. Учинчидан, материал ўчирилган ёки муҳимлигини йўқотган», — деди у «Кактус»га.

Kaktus.media’нинг сайтидаги мақола

1-февралда прокуратура Kaktus Media нашридаги қирғиз-тожик чегарасидаги жанжал ҳақида Тожикистоннинг Asia Plus сайтидан олинган маълумот чиқарилган факт бўйича жиноий қўзғалган. Назорат органи нашрга нисбатан «Урушга пропаганда қилиш» моддаси билан жиноий иш қўзғаган.

Шундан сўнг «Кактус Медиа» олдида ьир неча марта митинг ўтиб, нашрни ёпиш ва «чет эллик агент» қонунини қабул қилиш талаби қўйилган. Митингнинг айрим иштирокчилари бунгача ИИВ биноси олдида журналист Болот Темировни қўллаш митингида ҳам бўлган — улар провокация қилишган.

Нашрнинг ўзи митингларгача мақола бўйича тушунтириш бериб, «тожик томон маълумот сиёсатини олиб бораётганини қирғиз жамиятига кўрсатиш мақсади бўлганини » айтишган.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси билан Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти нашрга нисбатан қўзғалган жиноий ишни «эркин нашрга осилиш» деб сифатлаб, қирғиз ҳукуматини буни тўхтатишга чақирган.