Қирғиз-тожик чегарасида яраланган аскар жарроҳлик амалиётига муҳтож

405

2021 йилнинг апрелида Баткен вилоятининг қирғиз-тожик чегарасида бўлган қуролли можарода жабрланган аскар Нурислам Ибраим ўғли давлат эътибор бермаётганини айтиб норози бўлди. Воқеани у журналист Идирис Исаковга берган интервьюсида айтиб берди.

«Кўп ўтира олмайман, юра олмайман …”

22 ёшдаги Нурислам Ибраим ўғли Ўш вилоятидаги Ўзган туманинг Жази қишлоғида яшайди. У ўтган йили Кўк-Тошдаги №2022 ҳарбий қисмда хизмат қилган. Ўша йили апрель ойида Қирғизистон билан Тожикистон фуқаролари «Головной»* сув тақсимлаш жойига яқин ҳудудда бир-бирига тош отиб, кейин жанжал катта қуролли тўқнашувга айланган. Шунда Нурисламга тожик томон отган миномётнинг қолдиқлари сачраган.

*Баткен вилоятининг Оқсой қишлоқ ҳукуматининг Кўк-Тош қишлоғида «Головной» сув тақсимлаш жойи жойлашган. Бу ерда Оқсув дарёсидан келган сув бўлиштирилади. «Головной» стратегик объект бўлиб, уни Қирғизистоннинг ички ишлар вазирлиги ходимлари қўриқлашади.

Ибраим ўғли қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжалдан кейин ҳукумат унга 400 минг сом беришни ваъда қилганини айтади. Бироқ унга бу сумманинг 139 минг соми берилган. Давлат берган пул уни икки марта даволанишидан ошмаган.

«Ҳозир кўп ўтиролмайман, юролмай, [кўпроқ] ётаман. [...] Ўнг ва чап оёғимдан уч миномётнинг синиқларини олишди. Операция қилиш керак. Ёнбош суяк ва тўпиқ емирилиб кетган. Шуни алмаштириш керак экан», — дейди у.

Операция қилиш учун аскар жарроҳ Сабирбек Жумабековга мурожаат қилган. Бироқ Жумабеков навбат кўплигини айтиб, навбат келганда ҳам уни қилдиришга пул кераклигини айтган деди.

«Ҳеч бўлмаса даволанишимга енгиллик беришса бўларди. [...] Жумабековга мурожаат қилиб «Тезроқ битирсак бўлмайдими» десак 2 минг доллар бўлади, имплантларини ўзинглар оласизлар деди. Эртароқ имплант қўйиш керак», — дейди у.

Ибраим ўғли олий ўқув юртига топшириб, юрист бўлмоқчи. У давлат билим олишига ҳам ёрдам берса дейди.

Аскар президент унга «Данк» медалини топширганини, бироқ «ҳамон орденни фойдаси бўлмаганини» дейди.

«Соғ боламни ногирон қилиб олдим»

Нурислам Ибраим ўғли ва онаси Айчурўк Кидиралиева. Скриншот Идирис Исаковнинг видеосидан олинди

Нурисламнинг онаси Айчурўк Кидиралиева боласини ҳарбий хизматга соғлом юборганини айтиб, бироқ ўғли ногирон бўлиб қайтганидан куюнади. Унинг айтишича, боласига давлат томонидан эътибор берилмаяпти.

«Тоза, соғ боламни ногирон қилиб олдим. Энди боламнинг умрини охиригача олишиб, кунимиз ўтади. Йўқ деганда давлат касалхонага кўриниш томонларини қара бўларди. Шу томондан қийналяпман. Боламни оёғидан бармоқдай синиқлар олинди, у ҳозир ишга яроқсиз. Умидимиз шундан эди. Энди қийналяпти. Бир йилдан бери азоб тортиб, қийинчилик билан кун ўтмоқда», — деди Нурисламнинг онаси.

Кидиралиева боласи касалхонада даволанаётганда давлат ҳеч қандай имтиёзлар бермаганини таъкидлади.

«Болам Ўшда ортопедия бўлимида даволанди, чиқишдан олдин давлатдан енгиллик бўлади деган ўйда шифокорларга айтсам, «гувоҳномасини кўрсатинглар» деди. «Бизда йўқ, болам «Данк» ордени билан тақдирланган, давлатдан енгиллик бўлиши керак» десам. «Биз билмаймиз» дейишди. Шу билан боламнинг даволаниши учун имтиёзли бўлмайди», — деди у.

Кидиралиева боласи даволанишига қармай ҳарбий хизматни тўлиқ битирганини қўшимча қилди.

Баткен вилоятининг мухтор вакили «Клооп»нинг мухбирига Нурислам Ибраим ўғлига 140 минг сом берилганини ва тиббий хизматлар бепул кўрсатилмоқда деб ишонтирди.

«Чегара хизматида 400 минг сом ажратилиши ҳақида сўз бўлмаган, фақатгина икки оклад (140 минг сом) ажратилган. Биздаги маълумотлар бўйича жароҳатланганлар учун бепул тиббий хизмат кўрсатилган. Агар ногиронлиги бўлса МСEК ишхонаси томонидан яна тўланиши мумкин», — деди президентнинг Баткен вилоятидаги вакиллигининг матбуот котиби Кундуз Жоробекова

Тожикистоннинг ҳарбий агрессияси

2021 йилнинг 29 апрелида тонгга яқин Тожикистоннинг қуролли ҳарбийлари Қирғизистон чегарасига яқин қишлоқларга ҳужум қилган. Минглаган одам ўқдан омон қолиш учун уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлган.

Бу воқеада 36 қирғизистонлик қурбон бўлган — уларнинг орасида 33 турғун, ёш болалар ва ўлкамизни ҳимоя қилган уч ҳарбий хизматчи бор. Яна 154 одам яраланиб, Баткен ва Лайлак туманларининг чегарага яқин қишлоқларидан 40 мингдан ортиқ одам эвакуацияланган.

Қуролли агрессиядан турғунларнинг 136 уйи ва 84 объект ёнган. Бундан ташқари, ҳайвонлари ва буюмлари тўналиб, ҳужжатлари йўқолган. Ҳукуматнинг маълумотига кўра, келтирилган зарар суммаси 1,3 миллиард сомдан ошган.

Тожик томондан 90 киши яраланиб, 20 киши қурбон бўлган. Шунингдек 14 уй ва бир мактаб (қисман) ёнган. Қирғиз ҳукумати чегарадаги можарода вайрон бўлган қишлоқларни қайта тиклашга 700 млн сом ажратган.

Муаллиф: Нурпейил Ашур қизи