1-мартдан бошлаб визаси ёки қайди бўлмаган хориж фуқаролари Қирғизистондан чиқиши керак ёки тегишли ҳужжатларни тайёрлаши зарур. Миграция амнистиясининг муддати тугади.
Ҳукумат коронавирус чекловлари сабаб яшил коридорни 2020-йилнинг 17-мартигача очган эди. Қирғизистоннинг ҳудудидаги чет эллик фуқаролар чиқиш визаси ва вақтинча яшаган ери бўйича рўйхатдан турмай давлатдан чиқа олишган.
«Чет давлатлар билан авиация, темир йўл ва автомобил йўллари очилгани сабаб, вазирлар маҳкамаси хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги йўқлар учун берилган “яшил коридор” амнистиясини бекор қилиш бўйича қарор қабул қилди», — деб таъкидлашди ТИВнинг матбуот хизматидан.
Вазирликдан таъкидланишича, 2022-йилнинг 1-мартидан бошлаб қоидани буган хорижий фуқароларга жарима тўлаб, мамлакатдан чиқиш визасини олишга тўғри келади.
2020-йили пандемия сабаб аксарият давлатлар авиа қатновларни тўхтатиб, чегараларини ёпган. Яшил коридорни ёпиш бўйича қарорни вазирлар маҳкамаси 2022-йили январда қабул қилган.