Бюджет маблағига биноларни таъмирлаш ва хизмат автомобилларини сотиб олиш тақиқланди

359

Вазирларга ва бошқа давлат идораларига бюджетдан янги хизмат машиналарини сотиб олиш тақиқланди. Буйруқ 1-мартдан бошлаб кучга кирди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Бундан ташқари, давлат органлари ва вазирликлар бюджет ҳисобидан маъмурий биноларни ва ўз ишхоналарини капитал таъмирдан ўтказа олмайди.

Молия вазирлигидан тақиқи президент Садир Жапаровни республика бюджетининг чиқимларини оптималлаштириш бўйича фармони асосида киритилаётганини таъкидлашди. Президент фармонга 2021-йилнинг 3-декабрида қўл қўйган. Бироқ тақиқ қанча вақт давом этиши номаълум.

Фармонда давлат раҳбари ҳукумат ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари томонидан «бюджет пулларини тежашни ички резервларини топишга жиддий аҳамият берилмаяпти» деб таъкидлаган.

«Республика бюджети пулларидан фойдаланишни назорат қилиш механизмларини паст самарадорлиги бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланишга ва ўғирлашга олиб келади», — деб айтилган президентнинг матбуот хизмати билдирувида.