БМТ: Украинада 102 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, аммо уларнинг ҳақиқий сони анча кўп бўлиши мумкин

397

Бирлашган миллатлар ташкилоти Украинадаги урушда қурбон бўлганларнинг аниқ сони бугунги кунда маълум бўлган рақамлардан ҳам кўп бўлиши мумкин деб хавотирланмоқда. Бу ҳақда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет 28-февралда билдирди.

Унинг айтишича, рус ҳарбийлари Украинага бостириб киргандан бери камида 102 тинч аҳоли ўлдирилган, уларнинг орасида етти нафар бола бор.

«Бу турғунларнинг кўпи портловчи қуролдан, оғир артиллериядан ва реактив системанинг ҳужумидан, ҳаво зарбаларидан кейин ҳалок бўлган. Мен сонлар бундан анча кўп деган хавотирдаман», — деб ёзди Euronews Бачелетнинг сўзини.

28-февраль, Харьковдаги ўққа тутилган уйлар. Сурат ижтимоий тармоқлардан олинди.

Бачелет Украинадаги урушда яна 304 одам яраланганини қўшимча қилди.

БМТ комиссари рус ҳарбийларининг ҳужумидан Украинанинг миллионлаган тинч аҳолиси, уларнинг орасида қариялар қўрқувдан қочиб, метроларга ва бошқа жойларга йиғилишга мажбур бўлишганини таъкидлади. БМТнинг қочқинлар бўйича бошқармасининг маълумотида Украинадан 368 мингдан ортиқ одам қочиб кетган.

«Қочқинлар сони [...] ортмоқда, ҳисобларга ишонсак, уларнинг сони беш миллионга чиқиши мумкин. Одамлар чегарадан ўтиш учун куну тун навбат кутмоқда. Украиналик қочқинлар Молдова, Польша, Руминия, Словакия ва Россияга киришмоқда», — деб билдиришган ташкилотдан 27-февралда.

Украиналик қочқинлар. Сурат: БМТ.

24-февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Украинага нисбатан ҳарбий операцияларни бошлаганини маълум қилди. Унинг айтишича, операциянинг мақсади — «8 йилдан бери геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш». Путин украиналик ҳарбийлардан қуролларини ташлашни талаб қилиб, Россия Украина чегарасини «демилитаризация ва денацификация қилишга интилади» деб билдирган.

27-февралда Украинанинг ИИВ рус ҳарбийлари бостириб киргандан бери 352 киши ҳалок бўлганини, уларнинг 14 болалар эканини билдирди. Умумий 1684 одам жабрланган.

Рус томондан ҳам қурбонлар бор. 27-февралда «ҳарбий операция»нинг тўртинчи кунида Россиянинг мудофаа вазирлиги Украинага бостириб киргандан бери рус ҳарбийлари орасида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар борлигини тан олиб, бироқ уларнинг аниқ сонини айтмаган. Бу орада Украина урушнинг дастлабки уч кунида Россиянинг 4300га яқин ҳарбийлари ўлганини билдирмоқда.