Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Украинадаги Қирғизистон фуқаролари мамлакатдан Полшага чиқиб кета олишини билдирди. Эвакуация қилишнинг қўшимча маршрути ишлаб чиқилди.
«Полшага киришни хоҳлаган қирғизистонликлар шахсини тасдиқловчи ишончли ҳужжатлари — паспорт, ID ёки расми ёпиштирилган расмий ҳужжат —билан ишлаётган саккизта чегара ўтказиш пунктига келиши керак», — деб билдирди маҳкаманинг матбуот хизмати.
Маҳкама Украинадан чиқиб кетишни хоҳловчилар оқими кўпайгани учун алоҳида коридор бўлмаслигини қўшимча қилди. Шенген визаси йўқ қирғизистонликлар Полшада 15 кун юриши мумкин.
Полшадаги ишлаётган назорат –ўтказиш пунктларининг рўйхати:
1. Budomierz-Hruszow
2. Dolnobyczow-Uhrynow
3. Dorohusk-Jagodzin
4. Hrebeme-Rawa Ruska
5. Korczowa-Krakowiec
6. Kroscienko-Smolnica
7. Medyka-Szeginie
8. Zosin-Uscilug
ТИВ қирғизистонликлардан тез орада паспортдаги шахсий маълумотларини элчилик консули Эрмек Канибеков манзилига юборишни сўрашмоқда. Шундан сўнг маълумотлар Полшанинг ТИВга юборилади. Эвакуация қилиш рўйхатига кириш учун Украинадаги Қирғизистоннинг элчилиги консулига мурожаат этиши керак +380997573413, +380442370347.
Бундан ташқари, Украинадаги қирғизистонликларда Будапешт — Истанбул — Бишкек йўналишидаги авиабилети бўлса Венгрияга чиқиб кета олади.
«Қирғизистонликлар ўз ҳисобидан «Чоп» назорат-ўтказиш пунктига етказилади. Шундан сўнг Венгрия ҳудудида аэропортгача Қирғизистоннинг Венгриядаги элчилиги бирга боради. Бу имкониятдан фойдаланиш учун қирғизистонликлар олдиндан Венгрия ҳудуди орқали транзит йўл билан Қирғизистонга учиб кетишини тасдиқлаган авиабилет сотиб олиши керак», — деб таъкидлади ТИВ.
Шу билан бирга 25 февралда ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев Қирғизистондаги Германия ва Франция элчилари билан учрашди. У европалик ҳамкасбларидан Қирғизистон фуқаролари учун Украинага қўшни Европа давлатлари орқали «яшил коридор» яратиш имкониятини кўриб чиқишни илтимос қилган.
Бунгача Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги қирғизистонликларни Руминия орқали эвакуация қилиш режасини ишлаб чиққан. Бухарестдан кетиш учун Черновси шаҳридаги Руминиянинг Бош консуллигидан транзит виза ёки eviza.mae.ro иловаси орқали электрон виза олиши керак. Бундан ташқари қирғизистонликлар ўз ҳисобидан ПЧР-тест ёки эмлаш сертификатини олиб юриши керак.
24 февралга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Украинага ҳужум қилган. Украина президенти Владимир Зеленский Россия ҳужумининг биринчи куни 137 украиналик ҳалок бўлиб, яна 316 киши ярадор бўлганини билдирган. Россия томони қанча киши ҳалок бўлгани ҳақида ҳозирча очиқ расмий маълумот бермади, аммо Украинанинг Мудофаа вазирининг ўринбосари Анна Маляр Россия Украинада «800га яқин ҳарбийдан» маҳрум бўлди деб билдирган.