Туркияда ўтаётган халқаро мусобақада Медет қизи олтин, Жуманазарова кумуш муокофотига эга бўлди

396

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтаётган Yasar Dogu, Vehbi Emre & Hamit Kaplan халқаро кураш турнирида қирғизистонлик полвон қизлар олтин ва кумуш медални қўлга киритган. Бу ҳақда Қирғиз кураш федерацияси билдирди.

Мусобақада Айпери Медет қизи 76 килограммгача вазнда куч синашиб олтин медаль соҳибаси бўлди. У финал мусобақасида австриялик спортчи Мартина Куэнсни 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Айпери Медет қизи

У дастлабки учрашувда россиялик спортчи Кристина Шумова билан курашиб, уни 10:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олган. Унда Россиянинг яна бир полвони Екатерина Букинани 5:3 ҳисобида ютиб, ярим финалга ўтган. Ярим финалда Германиядан келган спортчи Френси Ределтини 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиққан эди.

68 килограммгача вазнда куч синашган Мээрим Жуманазарова финал мусобақасида нигериялик полвон Блессинг Оборудуду билан беллашиб, 3:0 ҳисобида мағлубиятга учраб, кумушни эгаси бўлди.

Мээрим Жуманазарова

Жуманазарова биринчи беллашувда россиялик спортчи Татяна Смолякни мағлуб этиб, ярим финалга ўтган. Ярим финалда Россиянинг яна бир спортчиси Ханум Велиевани мағлубиятга учратиб, финалга ўтган.

У финалда беллашган нигериялик полвон билан Токио Олимпиадасида ҳам учрашган, Жуманазарова чорак финалда мағлуб бўлган.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Yasar Dogu, Vehbi Emre Hamit Kaplan халқаро турнири 24 февралда бошланган, энди 27 февралда якунланади.