Чуй вилоятининг Кемин туман суди 24 февралда 16 ёшдаги Олга Хабаровани ўлдирган «Б.К»ни умр бўйи озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда «Клооп»га Чуй вилоят судининг матбуот хизматидан билдиришди.
Судланувчи қизга тажовуз қилган
9-синф ўқувчиси Олга Хабарованинг жасади 2021 йилнинг 21 июнида ўрмондан топилган. Унинг танасида доғлар «куч қўлланилиб ўлдирилгани»ни кўрсатиб турган. Эртаси куни Кемин туман ички ишлар бўлими жиноят гумони билан 42 ёшдаги шахсни ҳибсга олган.
Тергов жараёнида «Б.К.» бунгача «товламачилик» ҳамда «безорилик» учун икки марта судлангани аниқланган.
Марҳуманинг онаси Лилия Хабарованинг сўзларига кўра, воқеа бўлган куннинг эрталаб қизи мактабга гувоҳномасини олиш учун кетган. Соат 11:00 атрофида эса қўшнисининг телефонидан қўнғироқ қилиб, «далани суғориб қўйиб уйга келишини» айтган.
Тергов хулосасига кўра, ўсмир қиз онасига судланувчининг телефонидан қўнғироқ қилган. Кўп ўтмасдан у Олга Хабаровага жинсий тажовуз кўрсата бошлаганда бақириб юборган. Чўчиб кетган айбланувчи «қизни бўғиб ўлдирган».
Жиноятни қилиб бўлганидан кейин «Б.К.» қўшнисини автомобилига судраб, қизнинг жасадини ўрмонга олиб бориб ташлаган.
Суд жараёнида Лилия Хабарова айбдорга «Одам ўлдириш» моддаси билан айбдор деб топилиб, аммо тергов уни «тажовуз қилишга ҳаракат қилган»ини ҳисобга олмаганини билдирган. Шу билан бирга бунгача айбни «милиция босими туфайли» бўйнига олганини айтиб, бунгача кўрсатмаларини тан олмаганини қўшимча қилган.
«Бизда одамлар қамоққа қандай киришини биласизларда. Кўп йилга ҳукм қилинади, лекин ярмини ҳам ўтирмайди. Мен ёш болалар учун хавотирдаман — менинг Олямга ўхшаган ўсмир қизлар учун. Уни умр бўйи озодликдан маҳрум этишни сўрайман», — деган марҳуманинг онаси.
ИИМ маълумотига кўра, 2021 йили ёш болаларга нисбатан 326 зўравонлик факти қайд этилган