Жапаров Иссиқкўл ҳалқа йўлини таъмирлаш учун Қирғизистонга Қувайт кредити ажратилишини маъқуллади

321

Президент Садир Жапаров Иссиқкўл ҳалқа йўли бўйича Қирғизистон билан Қувайт фонди ўртасидаги кредит шартномани ратификациялади. Бу ҳақда мамлакат раҳбарининг матбуот котиби хабар қилди.

Келишувга кўра, Қўрумди қишлоғидан Балбай қишлоғигача Балиқчи — Қоракўл — Балиқчи автомобил йўлини реконструкция қилиш режаланмоқда. Ҳужжат 2021-йилнинг июль ойида имзоланган эди. Унда Иқтисод вазирлигидан лойиҳанинг умумий миқдори 28,9 млн сомни ташкил қилишини билдиришган.

Февралда Жогорку Кенеш ҳужжатни маъқуллаган.

Жапаровнинг матбуот хизмати хабарига кўра, лойиҳа Иссиқкўлнинг курорт ҳудудини республиканинг вилоятлари, шу билан бирга Қозоғистон ва Хитой Халқ Республикаси билан йўл алоқаларини яхшилайди. Бундан ташқари, Иссиқкўл ҳалқасини Қозоғистон ҳамда Россиянинг йўллари билан боғлаш режалаштирилган.

Матбуот хизмати қурилиш жараёнида вилоятнинг Иссиқкўл ва Туп туманларининг маҳаллий аҳолиси учун ишчи ўринлари яраталишини билдирди.