Россиянинг Украинага ҳужуми: 24-февралнинг тунги ҳолатига кўра расмий маълумот

346

Украина ва Россия ўз армиялари ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар тўғрисида айтиб берди.

Украина хабари

Украина президентининг Махкама бошлиғи маслаҳатчиси Михаил Подоляк 24-февралда ўтган брифингда «уруш Украина чегараларининг ҳамма ҳудудида бўлаётганини» ва Россия ҳарбийлари бир нечта асосий йўналиш бўйича келаётганини айтиб берди.

У Донецк ва Луганск йўналишларида тўлиқ ҳарбий кураш бораётганини айтди. Қолган туманларга Россия ҳарбийлари вертолёт билан десант гуруҳи бўлиб (Чернигов, Сумск, Харьков, Донецк-Луганкс ва Херсон йўналишларида) ёки десант кемалар (Херсонск ва Одесса вилоятларида) билан кириб келишмоқда.

«Ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудудлар орқали эмас, бошқа томондан кирган танк колонналари бор — бу Харьков, Сумск ва Чернигов йўналишлари. Улар бир оз силжиб жанга дуч келмоқда. Бу масофа чегарадан 50 ва 100 км бўлиши мумкин», — деб билдирди Подоляк.

Унинг таъкидлашича, баъзи ерларда Россия ҳарбийлар «сезиларли йўқотишларга дучор бўлмоқда» — украиналиклар Россиянинг олти ёки еттита самолётини, бир нечта вертолётини отиб тушириб, 10дан ортиқ танкини йўқ қилишди.

 

«Нисбатан кучли ва йирик ҳажмли танк колонналари Сумск йўналиши бўйича бормоқда. У ерда 300га яқин танк бор, улар Суми [шаҳрини] қамал қилишни режалаштирган. Албатта, Суми ўқ билан ўзини муҳофаза қилмоқда. Харьковда шаҳарнинг шимоли-ғарбини танклар билан босиб олиш ҳаракати бўлди», — деб билдирди Подоляк.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумоти

Россиянинг Мудофаа вазирлиги ҳарбийлар Украинанинг қуруқликдаги 74 ҳарбий объектини ишдан чиқарганини, ҳарбий вертолёти ва тўрт ҳужумчи дронларини отиб туширганини хабар қилди.

Киев вилоятидаги Украинанинг Қуролли кучларининг қулаб тушган самолёти. Украинанинг ИИВнинг маълумотига кўра, оқибатда 5 украин ҳарбийси ҳалок бўлган. Фото:  Украина ИИВи.

«ДЭРнинг ҳарбий гуруҳи Волновахи [шаҳри] ҳудудида етти километр олдига жилди.  Украинанинг 14 ҳарбийси асир олинди. Улар ҳарбий қаршилик кўрсатмаслик тўғрисида тилхат ёзиб берганидан кейин қўйиб юборилади», — деб айтилади Мудофаа вазирлигининг хабарида.

Маҳкама Россиянинг мудофаа вазири Сергей Шойгу «украиналик ҳарбийларга ҳурмат қилиш» ва уларнинг ичидан қуролини ташлаганларга хавфсиз коридорларни уюштириб бериш топшириғини  берганини қўшимча қилишди.

Путиннинг махсус операцияси

Россия президенти 24-февралга ўтар кечаси Украинага нисбатан ҳарбий операцияларни бошлаганини эълон қилган.

Украинадаги уруш ҳаракатларининг интерактив  харитаси. Фото: «Новая газета».

Унинг айтишича, операциянинг мақсади — «8 йилдан бери геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш». Путин украиналик ҳарбийлардан қуролларини ташлашни талаб қилиб, Россия Украинанинг чегарасини «демилитаризация ва денацификациялишга умид қилади» деб билдирган.

Украина таҳририятлари Харков, Мариупол, Краматорск бундан ташқари Киев шаҳрида ҳам портлашлар бўлаётганини ёзишган. Россия Мудофаа вазирлиги Украина армиясининг ҳарбий  инфраструктураларини ишдан чиқаришаётганини билдирган. Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг барча ҳудудига ҳарбий режим киритган. Россия ҳатти-ҳаракатлари етакчи жаҳон давлатлари томонидан кескин танқид қилинди.

Украинанинг қуролли кучлари Россия ҳарбийларининг ракетадан отиш оқибатида 40 украиналик ҳарбий ҳалок бўлганини билдиришди. Шу билан бирга тинч аҳоли орасидан 10 нафари қурбон бўлгани айтилмоқда. Лекин қурбон бўлганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, ҳалок бўлганларнинг сони ҳар икки томондан  кўп бўлиши мумкин.