Садир Жапаров Алтинбек Сулаймановни Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакили этиб тайинлади

308

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 24-февралда Жогорку Кенешнинг депутати Алтинбек Сулаймоновни Иссиқкўл вилоятидаги ваколатли вакил этиб тайинлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Жапаров айни кунда Сулаймановни қабул қилиб, унга Иссиқкўлнинг «сайёҳлик салоҳиятини ҳисобга олиб, унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича бир қатори аниқ топшириқларни» берди.

Сулаймановдан аввал бу хизматни Мирбек Кожоев эгаллаган. У Иссиқкўл вилоятининг 2021-йилнинг май ойидан бошлаб бошқариб келган.  Маълум қилинишича, у бошқа ишга ўтгани сабабли хизматни тарк этган.

Алтинбек Сулайманов Жогорку Кенешнинг тўрт чақирилишининг депутати. У биринчи марта парламентга 2007-йили қочқин президент Қурманбек Бакиевнинг «Ак Жол» партияси билан келган.

2010-йили эса Сулайманов «Республика», 2015-йили ўзи бошқарган «Бир Бол» партияси билан келган. 2020-йили Сулаймановнинг «Бир Бол» партияси парламент сайловининг натижасини тан олмай, уни бекорга чиқаришни талаб қилганларнинг сафида бўлган.

Сулаймонов 2019-йилнинг охиригача парламент депутати сифатида тоғ-кон компаниясига эгалик қилган, бироқ компанияни солиқ декларациясида қайд этмаган. Кейинчалик у бизнесни таниқли спортчи Миқтибек Мамасалиевга топширган.

ОАВда Сулаймановнинг уюшган жиноий гуруҳлар билан алоқаси ҳақида тез-тез айтилиб, хатто жиноят оламида «Челюсть» лақаби билан танилганини эълон қилган. Ундаги маълумотларга ишонсак, Сулайманов бош бўлган гуруҳ ёқилғи мойларни ноқонуний ташиш ва таъмагирлик билан шкғулланади. Сиёсатчининг ўзи жиноятчилар билан алоқаларини рад этади.