Солиқ хизматининг Жалолобод вилояти Сузоқ тумани бўйича нозири 23-февралда пора олаётган жойида ушланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан билдиришди.
Махсус хизматдан, гумондор Жалолобод шаҳар яшовчисининг патентини ёпиб, солиқ қарзини «ижобий томонга ҳал қилиб бериш учун» товламачилик билан пул таклиф этганини билдиришди.
МХДҚ «Товламачилик билан пора олиш» моддаси билан жиноий иш қўзғаб, нозирни поранинг бир қисмини олаётган жойидан ҳибсга олишган. Гумондор Жалолобод ШИИБнинг СИЗОсига киритилди.
МХДҚ 9-февралда Жазоларни ўташ хизматининг катта ходими жазо муддатини ўтаётган маҳкумдан пора талаб қилгани учун ушлаган. Махсус хизмат гумондор 2021-йилнинг апрел ойидан 2022-йилнинг 28-январь ойигача судланган маҳкумни «бошқа тузатиш маҳкамасига ўтказиб қўяман» деб қўрқитиб пул олиб юргани аниқлаган.