Молия вазирлиги тижорий банкларга доллар сотишни тақиқлаганини рад этди

333

Ижтимоий тармоқларда Молия вазирлиги тижорий банкларда доллар сотишни тақиқлагани ҳақида хабарлар тарқади. Аммо вазирлик бу маълумотни инкор қилиб, банкларнинг фаолиятини тартибга солиш агентлик ваколатига кирмаслигини таъкидлади.

24 февралда Қирғизистон тижорий банкларида доллар нархи 94-95 сомга чиқди. Бишкекдаги баъзи пул алмаштирувчи жойларда АҚШ доллари қолмагани айтилмоқда.

Тижорий банк сайтидан олинган скринлар

«Ҳаммасини сотиб юбордик, тугади. Сўраганлар кўп бўляпти», — деб билдиришди улар Sputnik.kg таҳририятининг мухбирига.

Лекин Миллий банк сайтида доллар нархи 84,8 сом деб баҳоланмоқда.

Шу билан бир вақтда Қирғизистонда ҳам дунёда рубль кескин арзонлай бошлади. Ҳозирда тижорий банклар Россия валютасини 70-90 тийиндан сотиб олишмоқда.

Бунга Россиянинг 24 февралга ўтар кечаси Украинага ҳужум қилгани сабаб бўлди. Украина таҳририятлари Харков, Мариупол, Краматорск бундан ташқари Киев шаҳрида ҳам портлашлар бўлаётганини ёза бошлашган. Украина ички ишлар вазирлиги Киевни қанотли ва баллистик ракеталар билан вайрон қилаётганини тасдиқлади.

21 февралда Россия ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «Донеск» ва «Луганск» «халқ республикаларининг» мустақиллигини тан олиб, эртаси куни Россия парламентининг икки палатаси тенг улар билан ҳамкорлик ва дўстлик шартномаларини ратификациялаган. Федерациянинг Кенгаши (парламентнинг олий палатаси) у ерга «тинчлик ўрнатувчи миссия» деган баҳона билан Россия ҳарбийларини киритишга рухсат берган.

Кейинроқ айирмачиларнинг «Донеск ва Луганск халқ республикаларининг» раҳбарлари Россия президенти Путинга мурожаат қилиб, Украинанинг «агрессиясидан ҳимоя қилиш учун» ёрдам сўрашган. Унда дўстлик ва ўзаро ҳамкорлик ҳақида Россия билан тузган шартномаларини ёдга солишган.

Украина президенти Владимир Зеленский ўлканинг бутун ҳудудига ҳарбий режим киргизилганини билдирди. У АҚШ президенти билан хабарлашганини, америкаликлар «халқаро қўллов кўрсата бошлаганини» айтди.