Зеленский: Украина Россия билан дипломатик алоқасини узди

366

Украина Россия билан дипломатик алоқасини узди. Бу ҳақда Украинанинг президенти Владимир Зеленский 24-февралдаги брифингда билдирди.

«Москвада ўтирганлар нима деб ўйлашидан қатъий назар, Украина эркинлигидан воз кечмайди», — деди Зеленский Россиянинг ҳужумини фашистик Германиянинг СССРга ҳужумига солиштириб.

У Украинанинг қуролли кучлари Донбассда, давлатнинг шарқида, шимолида ва жанубида «чиндан ҳам қаттиқ курашаётганини» таъкидлади. Унинг айтишича, рус ҳарбийлари катта йўқотишга учрамоқда.

«Душманнинг йўқотиши хали анчагина кўп бўлади. [Сабаби] улар бизнинг ерга кириб келишди», — деди у. Зеленский ҳудудий ҳимоянинг таркибида қурол кўтариб давлатни ҳимоя қилишга тайёр Украинанинг барча фуқароларидан «санкцияларни» олишни ҳам ваъда қилди.

Шунингдек у Россиянинг фуқароларига мурожаат қилиб, Украинага қарши урушга норозилик билдиришни илтимос қилди.

«Мен биламан, бу маълумотни сизларнинг телеканалларингиз умуман кўратмайди. Ижтимоий тармоғингларда кўп маълумот ёпиқ, аммо тўсиққа олиш ёмон, миллатни йўқ қилиш истаги  — мумкин эмас. Тарихни бўғиб қўйиш мумкин эмас», — деди у россияликларга мурожаат қилиб.

24-февраль куни эрта билан Россиянинг президенти Украинага нисбатан ҳарбий операцияларни бошлаганини эълон қилган.

Унинг айтишича, операциянинг мақсади — «8 йилдан бери геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш». Путин украиналик ҳарбийлардан қуролларини ташлашни талаб қилиб, Россия Украинанинг чегарасини «демилитаризация ва денацификациялашга интилади» деб билдирган.

Украина нашрлари Харьков, Мариуполь, Краматорск хатто Киев шаҳрида ғам портлашлар бўлаётганини ёза бошлади. Украинанинг ички ишлар вазирлиги Киевни қанотли ва баллистик ракеталар билан отаётганини тасдиқлаган.