ТИВ: Қозоғистон чегарачилари томонидан ушлаб кетилган Сиймиқ Ўмурбек ўғли қамоқдан бўшатилди

239

2021-йилнинг 10-январида қозоқ чегарачилари тарафидан қўлга олинган қирғизистонлик Сиймиқ Ўмурбек ўғли қамоқдан бўшатилди. Бу ҳақда қирғиз ТИВнинг матбуот хизмати билдирди.

Муассасанинг маълумотига кўра, 23-февралда Олмаота вилоятининг №2 Райимбек туман судида суд мажлиси ўтиб, Ўмурбек ўғлининг иши кўриб чиқилган. У қирғиз-қозоқ чегарасидан ноқонуний ўтишда айбланган.

ТИВ билдирганидек, суд унга Қозоғистоннинг ҳудудидан 5 йиллик муддатга чиқариш билан бирга жарима солган.

«Яқин кунларда [Сиймик Ўмурбек ўғли ватанига қатарилади]», — деб қўшимча қилишди ТИВдан. Қирғизистонликнинг қўшни давлатнинг чегарачилари тарафидан қўлга олинганини 12-январда депутат Ақилбек Тумонбаев Жогорку Кенешнинг йиғинида айтиб чиққан. Сиймиқ Ўмурбек ўғлини онасининг айтишича, 10-январь куни ўғли Иссиқкўлнинг Туп туманининг Қарқира яйловида мол қидириб юриб, сезмаган ҳолда Қозоғистоннинг чегара чизиғидан ўтиб кетган. Уни ўша ерда қўлга олишган.

Кейинчалик у президент Садир Жапаров ва МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевдан ўғлини қайтариб келиш учун ёрдам сўраб мурожаат қилган. Аввалроқ ТИВ Ўмурбек ўғлининг масаласи «махсус назоратда» эканини билдирган.