«Ўлимингга оз қолди». Журналист Юрий Копитин таҳдидга учради

274

Қирғизистонлик журналист Юрий Копитинни ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар ўлдириб кетиш билан таҳдид қилишмоқда. Бу ҳақда журналист Фейсбук саҳифасига ёзди.

24.kg сайтига журналистнинг Телеграмм орқали қалбаки сом ва доллар сотганлар ҳақида мақоласи чиққан. Мақола эълон қилингандан кейин унга @FalshSom номи билан номаълум шахс ёза бошлаган.

«У менга шахсий хат ёзиб, қидирилаётганимни, атрофимга қараб юришим кераклигини, ўлишимга оз қолганини айтди», — деб журналист номаълум одамнинг хатидан иқтибоси келтирди.

Копитин бу бўйича ҳуқуқ тартибот органларига расмий мурожаат қилди. У ИИВдан текширув ўтказиб, аноним шаклда ёзаётган одамнинг шахсини аниқлаб, жиноий жавобгарликка тортишни сўради.

Копитиннинг мақоласи 24.kg сайтининг ўқувчиси мурожаат қилгандан кейин 23-февралда эълон қилинган.

«Ёзганларига қараганда, товламачилар қалбаки пулларининг сифатини мақташдан тортинишмайди шекилли. Улар мижозларидан бири қалбаки пул орқали тўлов терминалини алдаб кетганини мисол келтиришмоқда», — деб айтилган Копитиннинг материалида.