«Қардош ва қуда-анда элмиз». Дикий Арманнинг онаси қирғиз халқидан кечирим сўради

«Дикий Арман» лақаби билан танилган қозоғистонлик «криминал авторитет» Арман Жумагелдиевнинг онаси ўғлининг номидан қирғиз халқидан кечирим сўради.

Видеомурожаатни Жумагелдиевнинг турмуш ўртоғи, Қирғизистоннинг гўзаллик танловининг аввалги ғолиби Айкўл Аликжанова Инстаграм саҳифасида эълон қилди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от A L I K Z H A’ N O V A (@aikol.alikzhanova)

Криминал авторитетни онасининг айтишича, ўғли нотўғри гапириб олган, аслида қирғиз халқини жуда яхши кўради.

«У [Дикий Арман] доимо қирғиз халқи кучли, патриот ва ажойиб халқ деб айтади. Бунинг устига Оллоҳнинг иродаси билан қирғизнинг қизини олиб, қуда-анда бўлганмиз. Қирғиз қизи Айкол Аликжан қизи менга тўнғич набирамни туғиб берди. Мен сизлардан кечирим сўрайман», — деди Жумагелдиевнинг онаси.

Аликжанова ўзи бу пост кўпдан бери тайёрланганини айтиб берди. Аликжанова оиласи Арман шахсан ўзи қирғиз халқига камида аудио мурожаат орқали кечирим сўрашини истаганини, аммо «унга видео, аудио ёзувчи аппаратларни киргизиш тақиқиланганини» қўшима қилди.

«У онасининг айтганларига тўлиқ қўшилади ва бу тушунмовчиликнинг охири яхши тугайди деб умид қилади. У ҳақиқатдан турк халқларининг ичидан қирғиз элининг кучлилиги, эркинликни севгани учун ҳурмат қилади ва ҳавас қилади. Буни бизнинг никоҳимиз ҳамда ундан туғилган Мария-Медина қизимиз исботлаб турибди. Худога шукр. Бизнинг вазиятни тўғри тушуниб, кечириб, қўлловингизни илтимос қиламиз», — деб илтимос қилди Арманнинг турмуш ўртоғи Аликжанова.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Дикий Арман (@arman.zhumageldiev)

Арман Жумагелдиев онаси билан.

Дикий Арман Олмаотадаги январь воқеасида қўлга олинган. У оммавий тартибсизликларни уюштиришда айбланиб, икки ойга ТИЗОга қамоққа олинган. Қозоғистоннинг Бош прокуратураси тарқатган маълумотда, у норозиликлар вақтида шериклари билан «йўлда кетаётган» 24 кишини ўғирлаб, полицияга ҳужум қилган.

Жумагелдиевнинг адвокатлари айбловларни асоссиз деб ҳисоблашади. Уларнинг айтишича, Арман тартибсизлар юзага келган вақтда фуқароларни тинчлантиришга ҳаракат қилган. Адвокатларнинг фикрича, уни адолатсиз шаклда Олмаотадаги жанжалнинг уюштирувчиси қатори кўрсатишни исташмоқда.

Қирғизистонликларни айблаш

2022-йилнинг 2-январида қўшни Қозоғистонда суюлтирилган газнинг нархи ошишига қарши норозилик намойишлари бошланган. Сўнгра тинчлик акцияси намойишчилар билан куч идораларининг ўртасидаги тўқнашувга айланиб кетган. Олмаотада ниҳоятда оғир вазият юзага келган – шаҳарда ўғирлик, ўт қўйиш, маъмурий биноларни босиб олиш ва ҳуқуқ-тартибот идоралари билан қуролли тўқнашувлар қайд этилган.

Намойишлар давом этар экан, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев намойишчиларни «террорчилар» деб атади ва «террор таҳдиди»ни бартараф этишда КХШТдан ёрдам сўради.

Норозиликлар тўхтамаётган вақтда Қозоғистоннинг президенти Қасим-Жомарт Тоқаев митингчиларни «террорист» деб атап, «террористик хавфдан ўтиш» учун КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилган.

6-январда Қозоғистон ҳукумати Олмаотадаги намойишчиларга қарши ўқ очиб, уни «тозалаш» ва «аксилтеррор операцияси» деб атаган. ИИВ ўнлаб одамларнинг «ўлдирилгани»ни билдирган.

Кейинроқ Қозоғистон расмийлари «террорчилар» хорижда тайёргарликдан ўтганини билдирган. Шундан кейин қўлга олинган намойишчилар орасида хорижликлар, жумладан, «қўшни давлат фуқаролари» ҳам борлиги ҳақида маълумот тарқаган, бироқ уларнинг қайси давлатдан экани айтилмаган.

Бу орада маълумот манбаларида қирғизистонликларга қарши ҳужум бошланган. Дастлаб Олмаотадиги талончиликка қирғизистонликлар қатнашган деб “криминал авторитет” «Дикий Арман» айтиб чиққан. Сиёсий экспертлар уни тартибсизликларга алоқаси бор деб билдиришган эди.

У видео орқали қозоғистонликларга мурожаат қилиб, тинч митингини қўллашини, қозоғистонликлар Қозоғистоннинг Демократик танлови ҳаракатининг лидери Мухтар Аблязов каби «провокаторлар»нинг чақириқларига алданмаслик кераклигини айтган. 6-январда у Олмаотада норозиликка тўпланганларнинг олдига чиқиб, у ерда калтакланган.

Адвокатлар Дикий Арманнинг иши сиёсий сабабларга боғлиқ бўлиши мумкин деб айтмоқда. Улар мижози ҳар доим амалдаги ҳукуматни, хусусан, президент Қосим-Жомарт Тоқаевнинг сиёсий йўналишини қўллаб юрганини айтишмоқда.

Армандан кейин қирғизистонликларни айблаган видеоларни турли блогерлар ҳам  жойлаштира бошлаган. Айбловлар давлат каналларида ўзини ишсиз деб атаган ва калтакланган қирғизистонликнинг видеоси кўрсатилгандан кейин тўхтаган. Аммо у таниқли мусиқачи Викрам Рузаахунов бўлган — бир ойдан кейин, Қирғизистонга келгандан кейин у қандай қийноқларга учраганини ва давлат телеканаллари учун ёдлатилган сценарийни айтиришганини ҳақида айтиб берган.

Мусиқачини тартибсизликлар иштирокчиси қатори кўрсатиш ҳаракати шов-шувга сабаб бўлиб, бу унигина эмас, бошқа яна бир неча қирғизистонликдан бўшатилишига олиб келган. Қозоғистон қўлга олиниб ва жиноятлар бўйича ноқонуний айбланган қирғизистонликлар мамлакатда қолмаганини айтганига қарамай қирғиз димпломатлари жабрланган бошқа яна қирғиз фуқароларини аниқлашган.

Масалан, тартибсизликларга умуман алоқаси бўлмаган қирғизистонлик Чолпонбек Сидиқовнинг, Қозоғистонда ишлаб юргани аниқ бўлганига қарамай икки оёғи синдирилган — дипломатлар уни касалхонадан топишган. Сидиқов калтакланиб қўлган олинган бошқа қирғизистонликлар ҳақида ҳам айтиб берган — қирғиз ТИВи мазкур фуқаро бўшатилганини билдирган.