Президент ИИВга йўлларда авто аварияларнинг сонини икки баробарга камайтиришни топширди

471

Вазирлар Маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров ИИВнинг коллегиясида президент Садир Жапаров йўл-транспорт ҳодисаларининг сонини 50%га камайтириш топшириғини берганини айтди. Ақилбек Жапаров ИИВни президентнинг топшириғини бажаришга чақирди.

Аввалроқ президент ИИВга автомобилларни ва унинг тикамаларини, махсус технологик автомобилларни ҳамда ҳайдовчиларини ҳисобга олиш, шу жумладан автомобил бошқариш ҳуқуқи учун синовларни ўтказиш ва қабул қилиш функцияларини ўтказиб берган эди.

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини ва трактор бошқарувчиси гувоҳномаларини бериш бўйича функцияларни ҳам ИИВга ўтказиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, ИИВ автомактабларнинг ишини лицензиялаш функциясини олади. Фармонда йўловчиларни ташиш бўйича ишни тартибга солиш мақсадида енгил автомобиллар учун йўловчиларни ташишнинг лицензияси киргизилиши таъкидланади. Бу учун ҳам ИИВ масъул бўлади.

2021-йилнинг 11 ойида Қирғизистонда йўл-транспорт ҳодисаларида 780 киши вафот этиб, 10 минг нафардан ортиғи жабрланган. Давлат бўйича 6 820 йўл ҳодисаси қайд этилган, бу 2020-йилнинг ушбу даврига нисбатан 22,9%га кўп.