Қирғизистонда ўтган сутка давомида COVID-19дан уч нафар бемор вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан бери мамлакатда 2942 нафар киши коронавирус инфекциясидан вафот этган.
Шунингдек, кун давомида коронавируснинг янги 32 ҳолати аниқланган. Аксарият ҳолатлар пойтахтда.
- Бишкек - 23;
- Чуй вилояти - 2 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 6 та;
- Ўш вилояти - 1.
Муассасанинг берган маълумотига кўра, пандемия даврида мамлакатда жами 200 287 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Бундан ташқари, 19 февраль ҳолатига кўра, Қирғизистонда COVID 19 юқтирган 273 нафар бемор касалхоналарда, яна 1543 нафар бемор эса уй шароитида даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, сутка давомида 165 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилганини билдирди.