Бишкекнинг Ленин туман суди 17- февралда турмуш ўртоғини «уриб юрган» МХДҚнинг ходимига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини қисқартирди.
Жабрланувчининг адвокати Бақит Автандил «Клооп»нинг журналистларига аёл 9 ой давомида адолат учун курашганини айтди. Адвокатнинг сўзларига кўра, гумонланувчи суд мажлисларига қатнашмай юрган. Оқибатда иш чўзилиб кетган.
Суд қарорига кўра, иш муддати ўтганлиги сабабли қисқартирилган.
«Жабрланувчи тўққиз ойдан бери жазони талаб қилиб, охирида декриминализация сабаб турмуш ўртоғи — МХДҚнинг ходими — суд ишни қисқатириши натижасида жавогарликдан қутилиб кетди», — деди Автандил.
Юрист қарорни адолатсиз деб ҳисоблайди, қарорни Бишкек шаҳар судига мурожаат қилишни кўзламоқда. Адвокат гумондор аёлига 6 йил давомида зўравонлик кўрсатганини ҳам қўшимча қилди.
«Аёл турмуш ўртоғи Бақитбекнинг руҳий, жисмоний ва иқтисодий зўравонлигига дучор бўлган. Турмуш ўртоғини калтаклаб юрарди. 2021-йилнинг 17-майида чидамай қолгани сабаб ариза ёзган. [Шундан кейин] ики боласини ташлаб, эмизикли боласини олиб қочиб қутилишга мажбур бўлган», — деди адвокат.
Автандил Ҳуқуқ бузарликлар бўйича янги кодексга кўра, гумонланувчи 3 кундан 7 кунгача озодликдан ажратилишини ёки жамоат ишларига жалб қилиш жазосини олган бўларини таъкидлади.
Сиз ёки сизнинг яқинларинизлар зўрлик-зўравонликка учраган ҳолда мурожаат қилинувчи кризис марказларининг манзиллари ва телефонлари:
«Шанс» инқироз маркази - Бишкек Чуй проспекти 207, 509-хонадон, телефон: 0709710320;
«Сезим» инқироз маркази - Бишкек Табишалиев кўчаси 3, телефон: 0312512640;
«Энсан — Диамонд» жамоат ташкилоти - Ўш Ленин кўчаси 205/105, телефонлар: 0772328960, 0322222965;
«Акилкарачач» инқироз маркази - Ўш вилояти. Гулча қишлоғи, Набережная кўчаси 1, телефонлар: 0555281423, 0776281423;
«Аруулан» инқироз маркази - Ўш Ленин кўчаси, 205-уй, телефонлар: 0776380777, 0322255608;
«Ақ Журок» инқироз маркази - Ўш Ленин кўчаси, 205-уй, телефонлар: 0550231329, 0322245976;
«Мээрбан» Кризис ташкилоти - Ўш Ленин 312/23, телефон: 0773843461;
«Тендеш» Кризис Маркази нодавлат ташкилоти – Норин Қирғиз кўчаси 31/3, телефонлар: 0700257890, 0352250270, 03522295047;
«Аялзат» жамоат фонди қошидаги «Маана» инқироз маркази – Талас Тағайбоева кўчаси, 274/2, телефонлар: 0557484713, 0342255885;
«Жанил Мирза» инқироз маркази - Боткен Сидиқов кўчаси 3, телефон: 0777393077;
«Каниет» инқироз маркази - Жалолобод Б.Осмонов кўчаси, 113-уй, телефон: 0372255084;
«Аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш» жамоат ташкилоти – Қоракўл Абдраҳмонов кўчаси 105-14, телефонлар: 0392251091, 0553835717;
Чўлпон-Ота шаҳридаги «Алтинай» инқироз маркази – 0709694550;
Қоракўл шаҳридаги «Мээрман» инқироз маркази – 0706383637;
Қоракўл шаҳридаги «Химая» аёлларга кўмак ва реабилитация маркази – 0702223535 (тўғридан-тўғри йўналиш), 0551733390.