Қирғизистон муҳожирларнинг тиббий кўрикдан ўтиш учун пайдо бўлган навбатлар туфайли Россия ТИВига нота юборди

298

17-февралда эса Қирғизистон элчилиги Россия Ташқи ишлар вазирлигига Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатларнинг фуқаролари учун «алоҳида йўлак очишга ёрдам бериш илтимоси» билан  нота юборган. Унда элчилик Россия ҳукуматининг Қирғизистон фуқароларига тиббий кўрикдан ўтишда, панжа изини топширишда ва расмга тушишда имтиёз беришни сўраган.

2021-йилнинг 29-декабридан Россияда янги миграция қоидалари амал қила бошлади — энди чет эл фуқаролари, жумладан, мамлакатга ишлаш учун келган Қирғизистон фуқаролари 30 кун ичида тиббий кўрикдан ўтиши, бармоқ изларини қайд этиши ва суратга тушиши мажбур бўлиб қолган.

Бироқ Қирғизистон ТИВ 2022-йилнинг бошидан буён Қирғизистон фуқаролари ушбу тартиб-қоидаларни бажаришда қийинчиликларга дуч келгани ва ҳозирда Москванинг миграция марказларида доимий узун навбатлар мавжудлигини таъкидлаган.

Москвадаги КФММ олдида навбатда турган мигрантлар. Сурат: Нурайим Идирисованинг Фейсбугидан олинди.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги Москвада ишлаган қирғизистонлик мигрантларига Кўп функционалли миграция марказларида (КФММ) алоҳида йўлак очиб беришини сўради.

ТИВ бу каби маълумотни ижтимоий тармоқларда Москвадаги «Сахарово» КФММнинг олдида муҳожирларнинг узун навбати тортилган сурат эълон қилинганидан кейин тарқатди.

Суратни эълон қилган журналист Нурайим Идрисова танишларига таяниб марказнинг олдида беш ярим мингдан ортиқ қирғиз, ўзбек ҳамда тожик муҳожирлари ҳужжат олиш учун навбатда турганини билдирган.

Вазирлик Россия ҳукумати «Афсуски, йил бошидан ушбу жараёнларидан ўтишда қийинчиликлар пайдо бўлмоқда. Ҳозирда  Москва шаҳри ва вилоятига келган Қирғизистон фуқаролари учун барча мажбурий жараёнлар кўп функцияли миграция марказларида ўтказилмоқда — у ерда узун навбатлар кузатилмоқда», — деб берилди ТИМнинг маълумотида.

Маҳкамадан Қирғизистон элчиси Гүлнара-Клара Самат Россиянинг Давлат Дума ва Федерация кенгаши депутатлари, шу билан бирга бир қатори вазирликлар вакиллари билан учрашганини билдиришди.

Шу билан бирга, ТИВдан мигрантлар тиббий кўрикдан уч ойда бир марта ўтишга мажбур деган маълумотни инкор қилди. Маҳкамадан уч ойлик муддат ҳужжатларни ички ишлар идораларига ўтказиб бериш учун дейишди.

Меҳнат  мигрантлари учун янги қоидалар

Мигрантлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришларни Давлат думасининг депутатлари  2021-йилнинг 15-июнида қабул қилган,   1-июлда эса уни  президент Владимир Путин имзолаган.

Янги қонунга кўра, ўлкага узоқ муддатга келган меҳнат  мигрантлари ва чет эллик фуқаролар мажбурий тарзда панжа изларини қолдириб, суратга тушиб ва тиббий кўрикдан ўтиши керак.

Меҳнат  мигрантлари Россияга кирганидан кейин  30 кун ичида мажбурий турда нарколог, психиатр ва инфекционист кўригидан ўтиши керак. Тиббий маълумотноманинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг, аниқроғи уч ойдан кейин қайта анализ топшириши шарт бўлади.

Агар муҳожирлар вазифаларни бажармаса ёки улардан атрофдагилар учун хавфли бўлган юқумли касалликлар, ОИВ-инфекцияси, гиёҳванд модда қўллаш факти аниқланса, унда Россия уларнинг мамлакатда юриш муддатини қисқартиради.

Россия муҳожирларга билим олишни тақиқлаб, ишга рухсатномасини ёки  патентини бекор қилиш, ўқишини йиғиштиришини талаб қилиши мумкин.

Қонунга бўйсунмаган муҳожирларга уч иш куни ичида чора қўлланади.

Россиянинг миграция қонунларининг талаблари кучайгани боис муҳожирларнинг масаласи  Жогорку Кенешда ҳам кўтарилган. Депутат Дастан Бекешев қирғизистонлик  мигрантлар уч ой сайин  6 минг рублга тиббий кўрикдан ўтишга мажбур бўлаётганини таъкидлаган.

Парламентда Қирғизистоннинг Евросиё иқтисодий комиссиясидаги вакилларининг иши ҳам танқид қилинган. Халқ вакили  Бакит Тўрўбаев ЕОИИга аъзо бўлаётганда эркин товар айланмаси,  капитал ва хизмат кўрсатиш масалалари муҳокама қилинганини таъкидлаган.

Жогорку Кенеш спикери Талант Мамитов масалани Россия ҳукумати билан олдиндаги иш сафари чоғида муҳокама қилишга ваъда қилган.

Фуқароларнинг чет элда ишга ўрнаштириш маркази маълумотига кўра, Россияда  1 млн қирғизистонлик меҳнат  миграциясида. Хорижда умумий  1,1 млн қирғизистонлик меҳнат қилмоқда.