Республика тезкор штабининг маълумотига кўра, Қирғизистонда 18-февралга келиб коронавирусдан икки киши вафот этди, юқтиришнинг 41 янги ҳолати қайд этилди.
Коронавирус юқтирганларнинг аксарияти Бишкек шаҳрининг турғунлари — 20 киши, Чуй вилоятида 14, Иссиқкўл вилоятида беш, Жалолобод ва Боткен вилоятида касаллик бир нафардан кишига юқди. Қолган вилоятларда янги ҳолатлар қайд этилгани йўқ.
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда касалга чалинганларнинг умумий сони 200 255га етди. Ўлка бўйича 193 792 киши вирусдан тузалди. Коронавирусдан умумий 2 939 киши вафот этди.
Охирги суткада касалликдан 191 бемор тузалди. Ҳозирда 333 нафар бемор касалхонада, 1 622 нафар киши эса уй шароитида даволанмоқда.