Президент Садир Жапаров 15-февралда илк маҳаллий автобусни жамловчи «Белес» компаниясига борди. Ишхонада президент BELES автобусининг синовдаги намунасини бошқариб кўрди.
«Илк маҳаллий автобусни Садир Жапаров ўзи рулга ўтириб синаб кўрди», — деб билдиришди президентнинг матбуот хизматидан. Жапаров бундай лойиҳаларни амалга ошириш мамлакатдаги бир қатори ижтимоий ва экологик муаммоларни ҳал қилади деб ҳисолайди.
Компаниянинг вакиллари президентга нафақат ички, балки ташқи бозорга ҳам йўналтирилган қирғиз автопромини тузиш ниятлари бор эканини айтишди. Бу, уларнинг айтишича, мамлакатда қўшимча иш ўринларини тузади.
Компаниядагилар автоуснинг синов намунаси лаборатория ва амалий синовлардан ўтиш учун чет ўлкага жўнатилишини ҳам қўшимча қилишди. Шундан кейин компания бундай автобусларни саноат кўламида чиқаришни режалаштирмоқда.
Жапаров ҳукумат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни илк 10 автобусни сотиб олиш орқали қўллашини ваъда қилди. Унинг айтишича, агар уларнинг эксплуатацияси муваффақиятли деб топилса, «Белес» билан доимий равишда ҳамкорлик қилади.
Бишкекда жамоат транспортининг етишмовчилиги узоқ йиллар бўйича жиддий муаммо бўйича қолмоқда. Шаҳар ҳукумати бу масалани анча-мунча хориждан автобуларни кичик сонда олиб келиш билан ҳал қилишга ҳаракат қилиб келади.