Охирги суткада коронавирусдан тўрт киши вафот этди, янги 107 ҳолат қайд этилди

349

Қирғизистонда 10-февралга келиб COVID-19 билан ҳасталанган тўрт бемор вафот этиб, юқтиришнинг 107 янги ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 44;
  • Чуй вилоятида — 43;
  • Иссиқкўл вилоятида — 12;
  • Баткен вилоятида — 3;
  • Жалолобод вилоятида — 2;
  • Ўш вилояти — 1;
  • Ўш шаҳри —1;
  • Норин вилояти — 1.

Шунингдек республика бўйича 279  киши касалликдан тузалди.

Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалга чалинган беморларнинг сони 199 821 етди. Мамлакат бўйича 191 958 нафар киши эса касалликдан тузалди. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган  2917 киши вафот этди.

Ҳозирда касалхоналарда 653 бемор, уй шароитида эса 2738 киши даволанмоқда.