«Ҳуқуқий бошоломонликка олиб келади». Депутат Ураимовнинг қўлга олиниши ҳақида

394
Гуля Кожокулова

Собиқ прокурор, «Бутун Қирғизистон» партиясидан депутати Гуля Кожокулова парламентнинг 10-январдаги йиғинида партиядоши Мирлан Ураимовнинг қўлга олинишини «ошкора инсон ҳақларини топташ» ҳамда «қонунни менсимаслик» деб атади.

«Бундай вазиятга ўзининг блогини олиб борган ёки ижтимоий тармоқларда қайд этилган ҳар бир фуқаро дуч келиши мумкин», — деди у.

Кожокулова блогерларнинг қўлга олинишини «нотўғри амалиёт» деб атади.

«Ҳуқуқ тартибот органлари [уларни], хавфли жиноятчи ёки уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси қатори қўлга олмоқда... Агар биз блогерларга шундай муомала қиладиган бўлсак — бу ҳуқуқий бошоломонликка олиб келади», — деди депутат.

Мирлан Ураимовнинг қўлга олиниши

Мирлан Ураимовни уйидан 8-февраль тунида ижтимоий тармоқдаги изоҳда ҳукуматни босиб олишга чақириқ қилган деб МХДҚнинг ходимлари ушлаб кетган. Ураимов ўзи бундай изоҳ қолдирмаганини айтмоқда. Унинг адвокати Юлия Богданова Ураимовнинг аккаунтини кўпдан бери хаккерлиу ҳужумига учраб, қўлланилмай қолганини ва ҳозир аккаунтда Ураимовнинг номи ҳам йўқлигини билдирган.

Шунингдек, унинг айтишича ёзилган комментарийга лингвистик баҳо бериш «хайрон қоладиган даражада тез» ўтган — бир кеча-кундузда.

«Ҳукуматни халқ сайлайди, нимага биз уларга норозилигимизни, билдира олмаймиз? Албатта, ҳукуматни куч билан босиб олишга чақириш тўғри эмас қарор, аммо норозиликни айтишга ҳар биримизнинг ҳаққимиз бор. Мен адвокат қатори бу учун қамоққа олишни тўғри эмас деб ҳисоблайман», — деди у.

Ураимовнинг уйида тинтув ўтказиб, унинг турмуш ўртоғининг ва қизиниг телефонларини, шунингдек процессор ҳамда қоғозларини олиб кетишган.

Фаолнинг турмуш ўртоғи тинтув ўтказганларнинг протоколида «Орозайим Нарматованинг дипломи бўйича» жиноят иши доирасида деб ёзилганини айтган.

«Бутун Қирғизистонн» партиясининг лидери ва Жогорку Кенешнинг депутати Адахан Мадумаров Ураимовнинг қўлга олиниши партияга нисбатан босим деб баҳолаган.

Мирлан Ураимов — «Бутун Қирғизистон» партиясининг аъзоси. 2020-1илдаги сайловга отланган партиянинг таркибида қатнашган. У жамоатчиликда «Кемпир-Абад» сув омборининг плотинасидан 50 гектар ернинг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан фаол қатори маълум. Шунингдек «Мекендеш ТВ» саҳифасини олиб борган ва Кампиробод сув омборида бўлаётган воқеаларни Фейсбук саҳифасида ёритиб турган.

У янгиликларга 25-апрелда МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев билан маҳаллий турғунларнинг Кампиробод сув омборидаги учрашувида МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевга қарашли  «Регион ТВ» телеканалининг журналисти билан уришиб кетгани учун чиқиб қолган.

Жанжалга Ураимовнинг Ташиевга алоқадор «Регион ТВ» телеканали халққа «нотўғри маълумотларни етказмоқда» деб айтгани сабаб бўлган.