Қорасув: 8-синф ўқувчисини калтаклаган мактаб директорига жиноят иши қўзғалди

384

Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Қашқар-Қишлоқдаги №83 Алишер Навои мактабининг ўқувчисини калтаклаган директорга иш қўзғалди. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш вилоят ИИБнинг матбуот хизмати 9-февралда билдирди.

Маълумотга кўра, жабрланувчига нисбатан ўтказилган суд-тиббий экспертизанинг хулосаси чиққан. Унинг натижасида баданга «унча оғир бўлмаган жароҳат» келтирилганлиги аниқланган.

Қорасув туман ИИБи воқеани қилмишларнинг умумий реестрига «Соғлиққа оғир бўлмаган зарар етказиш» моддаси билан қайд этди. Қилмишга мактаб директори гумонланмоқда.

Воқеа қандай бўлган?

28-январда милицияга Қашқар-Қишлоқ қишлоқ ҳудудининг турғуни мурожаат қилиб, №83 Алишер Навоий мактабнинг директори унинг 15 ёшдаги боласини калтаклаганини билдирган. Ўш вилоят ИИБдан воқеа 26-январда соат 12:30ларда бўлганини ва директор жисмония тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаганини маълум қилган.

Текширув вақтида «Т.А.» исмли мактаб ўқувчиси милицияга жисмоний тарбия ўқитувчисига «оёқлари оғриётгани, дарсга қатнаша олмаслигини айтганда, ўқитувчи уни урганини» айтиб берган. Жабрланувчи уни синфдошлари уйига етказиб қўйганини қўшимча қилган. Кейин ўқувчининг чап оёғи сингани аниқланган.

Аммо жабрланувчининг яқинлари милиция бу ишни «ёпиб қўйишга ҳаракат қилмоқда» деб ҳисоблайди. Уларнинг айтишича, ўқувчини калтаклашда гумонланган ўқитувчи «ўртага қариндошларини солиб» иккинчи тараф билан ярашишга ҳаракат қилмоқда.

«Милиция ҳам мазкур ишни бошқа енгил модда билан рўйхатга олаётган экан. Биз энди бошқа болалардан ҳам хавотирдамиз. Директорга қонун дориасида чора кўриб, лавозими масаласини ҳам қараб кўриш керак. У бошқа ўқувчиларни ҳам жисмоний тарбия дарсида ортиқча қийнар экан», — деб ўсмирнинг яқинлари «Турмуш» нашриига айтиб берган.

Кейин директор ўқувчининг ота-онаси милицияга мурожаат қилгандан кейин ўз хоҳиши билан хизматидан бўшаб кетгани хабар қилинган.

Муаллифи: Апал Жусупбекова

Муҳаррири: Элдияр Бакиров, Дилде Шатанова