Ички ишлар вазири Улан Ниязбековнинг яна бир ўринбосари пайдо бўлди. ИИВнинг Ахборот технологиялар бош бошқармасининг етакчиси Суйунбек Ниязбеков энди ички ишлар идораларида рақамли масаларни тартибга солади.
ИИВнинг матбуот хизмати у шахсий таркибга 9-февралда таништирилганини хабар қилди. Муассасанинг маълумотига кўра, барча вазирликларда рақамлаштириш бўйича янги ўринбосалар тайинланди.
«Асосий вазифалардан бири — жараёнларни автоматлаштириш ҳамда барча хизматларни электрон ҳужжат олиб боришга ўтказиш. Бошқарув жараёнига рақамлаштириш муомаласини киргизишни ўз ичига олган фаолият тўлиғи билан вазирнинг ўринбосарига юклатилади», — деди Улан Ниязбеков.
Бунга қадар Суйубек Ниязбеков ИИВнинг Ахборот технологиялар бош бошқармасининг етакчиси хизматида ишлаган. Фавқулодда ҳолат киргизилган вақтда Бишкек шаҳри комендатининг ўринбосари бўлган.
Муассасанинг матбуот хизматидан Улан Ниязбеков билан унинг янги ўринбосари қариндош эмас, фақатгина фамилия ўхшашлиги борлигини қўшимча қилишди.
Шу билан Қирғизистоннинг ИИВда беш ўринбосар бўлди. Биринчи ўринбосар — Адилбек Бийбосунов, ундан кейин Нурбек Абдиев, Октябрь Урмамбетов ва Эркебек Аширходжаев.