Президент Садир Жапаров «Ош» ва «Дордой» бозорларини айланди

347

Президент Садир Жапаров 8-февраль куни Бишкек шаҳрининг мэри Айбек Жунушалиев билан бирга «Ош» ва «Дордой» бозорига бориб, савдогарлар билан учрашди.

Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев президент савдогарларга назорат-касса машинасини (НКМ) ўрнатиш мақсадини тушунтириш учун борганини билдирди.

Савдогарлар президентга ўзларининг кўплаб шикоятларини айтишди. «Ош» бозорда савдо қилганларнинг кўпчилиги доимий ўрни йўқ эканини айтиб, «бойлар ҳусусийлаштириб олганини» айтиб шикоят қилишди.

Бир кекса аёл кўзига ёш олиб, қариндошининг оғир касаллиги ҳақида айта бошлади. Жапаровнинг ёрдамчиси у билан боғланиш учун, алоқаларни олганини маълум қилди.

БошидаОАВ вакилларига президентнинг олдига киришга рухсат берилмаган – уни фақат шахсий видео тасвирчилари тасвирга олган. Кейинчалик, матбуот вакиллари  президент олдига боришга муваффақ бўлганида, президент журналистларнинг саволларига жавоб беришдан бош тортди. Унинг матбуот котиби Эрбол Султонбоев якунида президент ОАВ саволларига жавоб беришини ваъда қилган бўлсада, ваъда амалга ошмади.

Баъзи воқеалар ҳам бўлиб ўтди - икки милиция ходими Super.tv журналистини ушлаб, давлат раҳбарининг ёнидан судраб, олиб кетишди. У қичқириб, ўзини журналист эканини айтди. Йиғлаб, матбуот гувоҳномасини кўрсатди. Бошқа журналистлар милицияларга яқинлашиб, уни қўйиб юборишни талаб қилгандан кейингина милиция уларни қўйиб юборди.

Президент кортежи президент бозорда қисқа вақт қолганидан кейин жўнаб кетди.

Видео: Next TV 

Назорат-касса машинаси

Президент Садир Жапаров 6-декабрда «Кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаш, зарарли солиқ ва божхона иқлимини тузиш ҳақидаги» фармонни имзолаган. Фармон йиллик даромади 8 млн сомгача бўлган тадбиркорлик субъектларни солиқдан озод қилган. Бироқ фармонга мувофиқ, улар НКМдан фойдаланишга мажбур.

Бу ҳақда иқтисод вазири Данияр Амангелдиев ҳам айтган.

«Агар янги солиқ кодекси кучга кирса, бозор савдогарлари солиқлардан озод қилинади. Асосийси, улар квитанциялардан фойдаланиб, НКМдан фойдаланиши керак. Улар солиқ тўлашмайди. Кичик ва ўрта бизнес тўлиқ ҳимоя қилинади. Яширин савдодан чиқариш керак. Агар даромади 8 млн сомдан ошса, улар бошқа солиқ режими билан ишлашади», — деган у.

Янги солиқ кодекси 2022-йилнинг 1-январидан ишлай бошлайди. Ҳукумат бу бизнесни яширин савдодан олиб чиқиш ва яширин иқтисод даражасини камайтиришга имкон беради демоқда.