Баткенда амалдор Алихан Ураимов журналистга қўл кўтарди

Президентнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакили аппаратининг етакчиси Алихан Ураимов Лейлек туманининг ҳокимиятида блогер-журналист Батмакан Жолболдиевани уриб юборди.

Баткен вилояти ички ишлар бошқармаси журналист Лейлек вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилгани ҳақида хабар берди. Экспертиза тайинланган.

Видео: Kaktus.Media

Блогер ҳокимиятда Жогорку Кенешнинг икки фракциясининг кўчма йиғинига қатнашиб, бир қатор масалани кўтаришни истаган.

Аммо Ураимов унинг «расмий ОАВ вакили» эмаслигини айтиб, унга тўсқинлик қилган.

«Журналист сифатида иштирок этишни хоҳлаётганимни айтдим. У менинг расмий ОАВ вакили эмаслигимни айтиб, мажлислар залидан чиқариб юборишга уринди. Кейин у телефонимни олиб, мени урди ва сочларимдан судради», — деди Жолболдиева.

Президентнинг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили матбуот хизмати ҳозирча ушбу ҳодисага изоҳ бермади.