Қирғизистонда 4-февраль ҳолатига кўра COVID-19 билан ҳасталанган уч нафар бемор вафот этди. Пандемия бошлангандан бери 2 896 нафар киши коронавирус юқтирган.
Шунингдек, охирги кеча-кундузда коронавируснинг янги 202 ҳолати аниқланди:
- Бишкек - 107;
- Ўш - 2;
- Чуй вилояти - 46;
- Ўш вилояти – 2 та;
- Талас вилояти – 3 та;
- Норин вилояти – 3 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 18 та;
- Жалолобод вилояти – 14 та;
- Боткен вилояти - 7.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалга чалинган беморларнинг умумий сони 199 164 га етди.
Шу билан бирга, сутка давомида 591 нафар бемор тузалиб, шифохонадан чиқарилди.