Ташиев укасининг мандати ҳақида: Фракциянинг қарорларига аралаша олмайман

211

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев 31 январь куни журналистлар саволларига жавоб берди. Журналистлар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарига унинг укаси Шайирбек Ташиев ҳалигача депутатлик мандатини топширмаганини эслатишди.

Шайирбек Ташиевнинг депутатликдан кетиши ҳақидаги гап Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари журналистларга акаси мандатдан воз кечишини ваъда қилганидан сўнг тилга олина бошлаган .

Энди Қамчибек Ташиев: «Унинг ўз сайловчилари бор, фракция қарори бор. Мен шунчаки ўз фикримни билдирдим. Мен у билан [ўтган ҳафтадан бери] гаплашмадим», — деган МХДҚ раҳбари.

23-январда МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев Temirov Live’нинг «Ташиевларнинг схемаси» номли суриштируви бўйича матбуот анжумани ўтказиб, укаси Шайирбек Ташиев мандатини топширишини айтган. Ташиев бундай қарор «аввалги етакчиларнинг хатоларини такрорламаслик учун» қабул қилинганини таъкидлаган.

«Жамоатчиликдаги танқидий фикрларни эшитгандан кейин мен укамга [Шайирбек Ташиевги] “бир уйдан битта сиёсатчи чиқсин, сен мандатингни топшир” дедим. У [парламентнинг] келгуси чоршамбадаги йиғинида депутатликдан воз кечади. Ташиевларнинг оиласида икки-уч сиёсатчи бўлмайди, мен хизматдан кетгандан кейин истаган хизматга келиб ишлайверсин», — деган Ташиев.

26-январда «Оқ уйнинг» олдида депутат Шайирбек Ташиевни қўллаш митинги ўтган. Унга жами саккиз киши чиққан. Улар «Ташиев — халқнинг фарзанди», «Шайирбек кетишга ҳаққинг йўқ!» деган плакатларни кўтариб чиққан. Норозилик акциясига чиққанлар Ташиевни халқ сайлаганини билдиришган.

Кейинчалик «Ата-Журт Қирғизистон» фракциясининг лидери Бақит Тўрўбаев Ташиевнинг мандатини топшириш масаласи Temirov Live’нинг суриштирувида айтилган маълумотлар текширилгандан кейин ҳал қилинишини билдирган.

Тўрўбаевнинг айтишича, бу масала бўйича махсус комиссия ҳам тузилган. Шайирбек Ташиев фракцияга мурожаат қилиб, агар мандатини топширса, айбини тан олган бўлиб қолишини айтган. У шунингдек суриштирувнинг барча тафсилотларини аниқлашни илтимос қилган.

Temirov LIVE’нинг журналистлари Ташиевлар оиласининг Қирғизистондаги ёқилғи мой бизнеси билан алоқаси ҳақидаги суриштирувни эълон қилган. Унда у суриштирувда Шайирбек Ташиев акаси иккисининг жияни Байғази Матисаков «Қирғизнефтьгаз» давлат компаниясига қарашли «Қирғиз Петролеум Компании» ишхонасини бошқаришини тасдиқлаган.

Суриштирувдаги маълумотга кўра, Жалолободдаги давлат улуши бор «Қирғиз Петролеум Компани» ёпиқ акционерлик жамияти «Регион Ойл» ҳусусий компанияси орқали Ўзбекистонга мазут экспорт қилмоқда. Журналистлар «Регион Ойл» ўртамчи ишхона бўлгани ҳолда икки кун ичида 37 млн сомлик даромад топганини аниқлашган.

Шайирбек Ташиев Жогорку Кенешга Жалолободдаги №14 бир мандатли округидан сайланган. Агар у мандатини топширса, қонун бўйича бу округда қайта сайлов тайинланади.

Ташиевларга боғлиқ суриштирув эълон қилиниб, икки кун ўтгандан кейин Temirov Live’нинг офисига ҳуқуқ тартибот органларининг ниқобли ходимлари кириб келиб, тинтув ўтказиб, журналист Болот Темировни олиб кетишган.

23-январдаги ахборот анжуманида эса МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев Temirov Live’нинг суриштирувида айтилган фактларни «ёлғон» деб атаб, у «давлатдан бир сом ҳам ўғирламаганини» айтган.