Лайлак тумани ҳеч қачон анклав бўлмайди, Қирғизистоннинг ҳудудида Тожикистоннинг Ворух анклавига коридор берилмайди. Бу ҳақда МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев билдирди.
У «сиёсатчилар, блогерсифатлар» ҳамда айрим депутатлар Қирғизистонда Тожикистоннинг анклавига транспорт коридори берилади деб халққа ёлғон маълумот тарқатмоқда деб тушунтирди.
«Ворухга йўл бериш учун биринчидан у йўлнинг мақомини аниқлаб чиқишимиз керак. У давлат келишувининг асосидагина аниқланади. У йўл кимники бўлиши керак, қандай солиш керак, узунлиги қандай бўлиши керак, уни [йўлни] ким қараши керак, бунинг бари давлатнинг йирик келишуви асосидагина олиб борилади. У катта келишув тузилиб, шундан кейингина қарор қабул олинади. Кейин йўқ ердан Лайлак анклавда қолади дейиш тўғри эмас. Лайлакни ҳеч қандай анклавда қолдирмаймиз. Рават — Ақ-Сой билан ҳам ҳамда албатта Тўрткўча билан ҳам йўл бўлади», — деб билдирди МХДҚнинг етакчиси.
Ташиевнинг айтишича, Қирғизистон Ақ-Сой қишлоғини кенгайтириш учун Рават-Ақ-Сой янги йўлини қуради.
Ташиев қўшимча қилишича, қирғиз тожик чегарасини делимитация ва демаркациялаш бўйича ҳукуматлараро комиссия бир ҳафтадан кейин қайтадан ишини тиклайди. У кўп нарсани айта олмаслигини, аммо «Тожикстон чегара масаласини ҳал қилишга жуда манфаатдор» деб таъкидлади.
Ворух Анклави — Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Тожикистоннинг ҳудуди. 130 квадрат километр ерда 35 минг атрофида одам яшайди. Анклавнинг ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг аҳолиси фойдаланишга вето қўйилган баҳсли ерларга ўтроқлашиб олдинглар деб бир-бирини айблаб келишади.
Бундан ташқари, Қирғизистоннинг ҳудуди орқали Тожикистон билан Ворухни боғлаган йўл ўтади. Унинг транзит деган статуси бор: Унда назорат ўтказиш пункт ва чегара назорати йўқ. Аммо йўл ўтган ердаги қирғиз қишлоқларининг турғунлари у чегарачилар томонидан назорат қилинмаётганидан норози.
Лайлак тумани — жанубда Тожикистон билан чегарадош бўлган Баткен вилоятидаги уч туманнинг бири. Бу ҳудуд қўшни давлатга ўта яқин жойлашани сабаб, у ерда аҳолининг, Қирғизистон ва Тожикистон чегарачиларининг ўртасида тез-тез жанжаллар бўлиб туради.