Одам ўлдиришда гумонланиб 11 йилдан бери қидирувда юрган қирғизистонлик фуқаро Москвада қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати 31-январда билдирди.
Маълумотга кўра, 2010-йилнинг 17-июнида Ўш вилоятининг Аравон туман милициясига Дадахан қишлоғининг пахта даласида осиё миллатидаги, 25-30 ёшлардаги номаълум аёлнинг жасади топилгани ҳақида маълумот тушган.
Дастлаб милиция ходимлари аёл 2010-йилдаги июн воқеасининг оқибатида вафот этган деб ўйлашган, аммо кейин жиноятнинг бошқа ҳолатлари аниқланган.
Жасадни текшириш вақтида ҳалок бўлган аёл бошидан жароҳат олгани, қўл-бети жабрлангани аниқланган. Суд-тиббий экспертизаси марҳумнинг бош суяги, қовурғалари синган деган хулоса чиқарган.
У Давлат рўйхатга олиш хизматининг Транспорт воситаларини рўйхатга олиш бошқармасининг ходими 1980-йили туғилган Алия Темирбаева бўлган.
Маълум бўлишича, 2020-йилнинг май ойида айрим криминал элементлар унинг хонадон олиш мақсадида йирик миқдордаги пули бор эканини аниқлашган.
«2010-йилнинг 10-июнида номаълум одамлар аёлни овлоқ ерга алдаб олиб кетишган. У ердан унга ҳужум қилишган: жисмоний куч қўлланиб, электрошокер билан қўрқитиб, 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул талаб қилишган. Қўрқитиб талаб қилганлар кўзлаганига етолмай, олтин-кумуш буюмларини олиб кетиб, аёлни ўлдириб, жасадини Қорасув туманидаги каналга ирғитишган», — деб айтилади муассасининг билдирувида.
Ички ишлар вазирлиги аёлнинг жасади бир ҳафтадан кейин 2010-йилнинг 17-июнида топилганини билдирди.
Жиноятга алоқаси бор одамлар қўлга олиниб, турли муддатга озодликдан ажратилган. Аммо ўлдирганлардан бири қочиб кетишга улгириб, халқаро қидирув эълон қилинган.
Бир кун аввал, 2022-йилнинг январида Аравон туман ИИБи Қирғизистоннинг Ички ишлар вазирлигининг Россиядаги вакиллигига қидирувда юрган фуқаронинг эҳтимолий ери ҳақида маълумот берган. Натижада 2022-йилнинг 21-январида қидирувда юрган 1988-йили туғилган Айтиев Тилек номли фуқаро қўлга олинган.
Москва туман судининг қарори асосида қўлга олинган фуқаро СИЗОга киргизилган. Уни экстрадициялаш масаласи кўриб чиқилмоқда.