Ўшнинг Қорасув туманининг Алишер Навоий номидаги № 83 мактабнинг директори ўқувчини калтаклаб, унинг оқибатида боланинг оёғи синган. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати 29-январда хабар қилинди.
Маълумотга кўра, 28-январда милицияга Қашқар-Қишлоқ қишлоқ ҳудудининг турғуни мурожаат қилиб, мазкур мактабнинг директори унинг 15 ёшдаги боласини калтаклаганини билдирган. Ўш вилоят ИИБдан воқеа 26-январда соат 12:30ларда бўлганини ва директор жисмония тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаганини аниқлаган.
Унинг натижасида ўсмирнинг чап оёғининг тизаси сингани аниқланган.
Текширув вақтида «Т.А.» исмли мактаб ўқувчиси милицияга жисмоний тарбия ўқитувчисига «оёқлари оғриётгани, дарсга қатнаша олмаслигини айтганда, ўқитувчи уни урганини» айтиб берган. Жабрланувчи уни синфдошлари уйига етказиб қўйганини қўшимча қилган.
Вилоят милицияси гувоҳлар ҳам шундай кўрсатма беришганини таъкидлади.
«Жабрланувчига суд-тиббий экспертиза тайинланиб, шунинг асосида қайси модда бўйича жиноят иши очилишига қарор қилинида», — деб билдиришди Ўш вилоят ИИБидан.
Аммо жабрланувчининг яқинлари милиция бу ишни «ёпиб қўйишга ҳаракат қилмоқда» деб ҳисоблайди. Уларнинг айтишича, ўқувчини калтаклашда гумонланган ўқитувчи «ўртага қариндошларини солиб» иккинчи тараф билан ярашишга ҳаракат қилмоқда.
«Милиция ҳам мазкур ишни бошқа енгил модда билан рўйхатга олаётган экан. Биз энди бошқа болалардан ҳам хавотирдамиз. Директорга қонун дориасида чора кўриб, лавозими масаласини ҳам қараб кўриш керак. У бошқа ўқувчиларни ҳам жисмоний тарбия дарсида ортиқча қийнар экан», — деб ўсмирнинг яқинлари «Турмуш» нашриига айтиб берган.
Аввалроқ, 21-январда Лебединовка қишлоғидаги №1 мактаб-гимназиясида ишлаган тарих дарси ўқитувчиси билан ўқувчисининг ўртасида жанжал чиққан. Ҳодисани мактаб ўқувчилари тасвирга олиб, видео ижтимоий тармоқда тарқаб кетган. Жанжалдан кейин ўқитувчи ўз ихтиёри билан ариза ёзиб, ишдан кетган.