Жанар Акаев: Олий кенгаш комитети чегарадаги жанжал масаласини кўриб чиқади

366

Олий кенгашнинг Халқаро ишлар, ҳимоя, хавфсизлик ҳамда миграция комитети 31-январда қирғиз-тожик чегарасидаги жанжал  масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда махсус комитет раиси Жанар Акаев «Кактус Медиа» нашрига берган интервьюсида билдирди.

«Шундай оғир вазиятда давлат органларининг шунингдек, Чегара хизмати етакчиларини чалғитмай, масалани кейинроқ кўриб чиқиш қарори қабул қилинди», — деди у.

Бунга қадар «Ата-Журт Кыргызстан» фракцияси лидери Бақит Торобаев Тожикистон депутатларига мурожаат қилиб, қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни назорат  қилишни таклиф қилган.

«Биз сизлар билан ҳокимиятнинг халқ бутоғи — парламент вакилларимиз. Элимизга хизмат қилайлик деб сайландик. Шунга кўра, қирғиз ва тожик халқининг асосий муддаоси — осмонимиз очиқ бўлиши ва ўлкамизнинг ривожланиши. Биргаликда бунга бўлган куч ҳаракатимизни сарфлашимиз керак», — деб билдирган у.

Шунингдек, Олий кенгаш раиси Талант Мамитов қирғизистонликларга мурожаат қилиб, «шундай оғир кунларда қасдлашиш ва провакациядан сақланишни» илтимос қилди. У «парламент Баткенда бўлаётган воқеаларни, чегарадаги ҳолатни синчковлик билан назорат қилиб туришини» таъкидлади.

«Чегарадаги вазият билан боғлиқ халқ вакиллари маҳаллий турғунларнинг хавфсизлигини, мамлакат стабиллигини сақлаш учун барча ҳаракатларини сафлайди», — деди у.

Чегарадаги жанжал

Баткен вилоятидаги қирғиз -тожик чегарасидаги жанжал 27-январь куни кечки пайт бошланган. Қирғиз аскарларидан 11 таси жароҳат олган, ҳалок бўлганлар йўқ. Шунингдек тожикистонликлардан 10 одам жабрланган, маҳаллий аҳоли орасидан икки киши вафот этганини билдирилгиди.

Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг маълумотига кўра, чегарадаги қишлоқлардан 24 мингдан ортиқ одам хавфсиз жойга кўчирилган.

28-январь туни икки томонли суҳбат натижасида ўқ отишувини тўхтатишни келишилган. Бугун эрта билан чегарадаги аҳвол яхшиланган. Икки томон тенг дастлаб жанжалга бири-бирини айблаган.

Қирғизистон Ички ишлар министрлиги Баткен районининг қирғиз-тожик чегарасига чегарадош Кўк-Тош қишлоғидаги жанжал билан боғлиқ «Тинчликка қарши жиноят» моддаси бўйича жиноий иш қўзғашни хабар қилган.

28-январь эрта билан МҲДК раиси Қамчибек Ташиев қирғиз-тожик чегарасидаги жанжал чиққан ҳудудга боргани аниқ бўлди.