Республика тезкор штабининг маълумотига кўра, Қирғизистонда 27-январга кўра коронавирусдан тўрт одам вафот этди, 479 янги ҳолат аниқланди.
- Бишкек шаҳрида — 289;
- Чуй вилоятида — 101;
- Жалолобод вилоятида — 22;
- Ўш вилояти — 18;
- Баткен вилояти — 16;
- Иссиқкўл вилоятида — 16;
- Талас вилоятида — 8;
- Ўш шаҳрида — 7;
- Норин вилоятида — 2.
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 197 081га етти. Ўлка бўйича 185 167 киши вирусдан соғайди. Коронавирусдан умумий 2 862 одам вафот этди.
Охирги суткада касалликдан 629 бемор соғайди. Ҳозирда 1 044 бемор касалхонада, 6 501 киши эса уй шароитида даволанмоқда.