Қирғизистонда охирги суткада коронавирусдан икки киши вафот этиб, 870 янги ҳолат аниқланди

386

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги 19-январда маълум қилишича, охирги кеча-кундузда коронавируснинг янги 870 ҳолати қайд этилди.

  • Бишкек - 627;
  • Ўш - 8;
  • Чуй вилояти - 141 та;
  • Ўш вилояти – 12 та;
  • Талас вилояти – 12 та;
  • Норин вилояти – 5 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 21 та;
  • Жалолобод вилояти – 16 та;
  • Боткен вилояти - 28.

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда 192 158  кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Шунингдек, бошқарма маълумотларига кўра, ўтган суткада мамлакатда COVID-19 билан касалланган икки бемор вафот этган. Қирғизистонда пандемия даврида жами 2838 нафар киши коронавирусдан вафот этган.

Кун давомида 201 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан  чиқарилган.