Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Жалолобод давлат университетининг хизмат одамларига парламент депутати Орозайим Нарматовани ўқув юртига ноқонуний қабул қилган факт бўйича жиноий иш қўзғади. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди.
МХДҚ «Бутун Қирғизистон» мухолифат фракцияси депутати Орозайим Нарматова сўроққа чақирилгани маълум бўлгандан кейин тушунтириш берди — бу ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинган. МХДҚ билдиришича, парламент сайлови вақтида Нарматова 2013 йили ўрта махсус билим бўйича диплом асосида 3-босқичга «ноқонуний қабул қилингани ҳақида» маълумот тушган.
Бундан ташқари, махсус хизматга «Орозайим Нарматова ЖАДУга топшириш учун диплом бергани эҳтимоли ҳақида ҳам» маълум бўлган.
МХДҚ мазкур факт бўйича жиноий иш қўзғалганини ва текширув вақтида Нарматованинг ЖАДУдаги шахсий делосида «ўрта махсус билими бор эканлигини тасдиқлаган ҳужжатлари йўқлиги аниқланганини, бу уни ўқишга қабул қилиниши ва олий маълумоти ҳақида диплом олиши ноқонуний эканлигидан далолат» деб билдиришди.
«Бундан ташқари, тергов вақтида ЖАДУда сессияларни ва тегишли имтиҳонларни топшириш вақтида Орозайим Нарматова ўлкада йўқ бўлиб, Россия Федерациясида экани аниқланди. Демак, Орозайим Нарматова Москва шаҳрида юрганда имтиҳонларни топшира олмасди, бу ҳам ЖАДУнинг масъул ходимлари томонидан олий маълумоти ҳақидаги диплом бериш ноқонуний эканлигидан хабар беради», — деб айтилади маълумотда.
Махсус хизматдагилар 14 январда депутат шу иш асосида гувоҳ қатори кўрсатма бериш учун чақирилганини таъкидлашди. МХДҚ текширув натижаси билан Нарматовани ЖАДУга қабул қилиш ва унга олий маълумот ҳақида диплом бериш фактларига юридик баҳо берилишини билдиришди.
Сайлов қонунига мувофиқ, ёши 25дан катта, олий маълумотли одам Жогорку Кенеш депутати бўла олади.
14 январда «Бутун Қирғизистон» лидери ва депутат Адахан Мадумаров ҳам сўроқ қилинган. Халқ вакили бош прокуратурада чегара масаласи бўйича гувоҳ қатори сўроқ қилинган.
Мадумаров сўроқни ўзининг сиёсий фаолияти билан боғлаб, босим бўлаётганини билдирган.
«Улар айрим ёш депутатларни шундай чақириқлар билан қўрқитиб қўямиз дейишса керак […] Бироқ «Бутун Қирғизистон» аъзоларини қўрқита олишмайди деб ишонч билан айта оламан», — деган у.
Давлат раҳбарини асоссиз танқид қилиш
2021 йилнинг сентябрида ИИВ ходимлари Орозайим Нарматовани қўлга олиб, Ўш шаҳридан Бишкекка сўроқ қилиш учун олиб келишган. Қўлга олишга «давлат раҳбарини асоссиз танқид қилгани» сабаб бўлган. Нарматованинг уйида тинтув ўтказилиб, сўроқдан кейин озод қилинган. Тергов версияси бўйича у «мигрантлар ва Қирғизистон ҳудудидаги фуқаролар орасида норозиликларни кучайтириш учун» ҳукуматни танқид қилган.
Унинг айтишича, милиционерлар уни хавфли жиноятчи каби ушлаб, қўл сумкасидаги гигиена воситаларигача титишган.
Бу жамиятда катта резонанс яратиб, кейин ИИВ жамоатчи фаолни гувоҳ қатори сўроққа чақириб, сўнгра озод қилинганини билдирган.
Орозайим Нарматова Садир Жапаровни у қочқинликда юрганда тарафдори бўлган. У Жапаровни чет ўлкада ва қамоқда ўтирганда ҳам қўллаган. Садир Жапаров ҳукуматга келган вақтда фаол Нарматова Жапаровдан кўнгли қолганини билдириб, олиб борган сиёсатини кескин танқид қилган.
2021 йилдаги парламент сайлови натижаси билан Нарматова мухолифатчи «Бутун Қирғизистон» партияси билан бирга парламентга депутат бўлиб келган. Уларга Жогорку Кенешдан 6 мандат берилган.