Вазирлар маҳкамаси машинанинг олдинги ойнагини ҳақ тўлаб қоронғилаштиришга рухсат берган лойиҳани тасдиқлади

Ўлкада машиналарнинг олд эшиклари ойналарини қорайтиришга яна рухсат беришни исташмоқда. Бироқ бу сафар қорайтириш учун ҳақ тўланади. Қонун лойиҳасини 14-январда вазирлар маҳкамаси тасдиқлади.

«Тонировка» рейди. Сурат: АКИpress

Муассасанинг матбуот хизматидан тўлов миқдори ва тўлаш тартиби қонун кучга киргандан кейин вазирлар маҳкамаси томонидан аниқланишини таъкидлашди.

Машиналарнинг олд эшикларининг ойларини қорайтиришга рухсат бериш бўйича қонун лойиҳаси ҳукуматда 2021-йилнинг апрелида тайёрланаётгани айтилган. Вазирлар маҳкамасининг ўша вақтдаги бошчиси Улукбек Марипов бу ўлка ғазнасига қўшимча маблағ олиб келади деб билдирган эди.

«Бунгача ҳам кўп муҳокама қилинган масала: автомашиналарнинг “тонировкаси” бўйича (...) бюджетга қўшимча даромад олиб келадиган воситалар бор. Шу томондан ҳам биз таклифлар тайёрлаяпмиз, яқин орада бу қонун лойиҳаси Жогорку Кенешга киритилади», — деган ўша вақтда Марипов.

Автомашиналарнинг ойналарини қорайтириш масаласи Қирғизистонда кўпдан бери муҳокама қилинади. Ҳозирда автомашиналарнинг олд ва ён ойналарини қорайтиришга рухсат берилмайди, орқа деразаларини қорайтирса бўлади. Тўлиқ қорайтиришга рухсат махсус машиналарга ва давлат раҳбарларининг машиналарига берилган.

Автомашиналарнинг олдинги ойналари қоронғилатиладиган бўлса, машина эгаси учинчи тоифадаги жавобгарликка тортилади — жисмоний шахслар 5 500 сом, юридик шахслар 17 минг сом тўлайди.

2016-йилнинг июль ойида Ички ишлар вазирлиги ойналарни қорайтиришни тақиқлаш ташаббусини кўтарган. Қарорга кўра, ҳайдовчиларга машинанинг олд ва ён деразаларини махсус жигарранг лента билан қорайтиришга ёки парда тортишни тақиқланади, агар деразалар ишлаб чиқарувчи заводда қорайтирилган бўлса, уларни алмаштириш талаби қўйилган эди.

2016-йили патрул милициясининг бош бошқармаси автомашиналарнинг заводдан чиқарилаётганда ўрнатилган қоронғилаштирилган ойналарини алмаштиришни талаб қилган ҳукуматнинг қарори «бекор қилинганини» билдирган.