14-январда Ўш шаҳрида 20 ёшдаги қиз 12-қаватдан тушиб кетиб вафот этди. Бу ҳақда Ўш шаҳар милициясининг матбуот хизматидан билдиришди.
Маълумотга кўра, воқеа 14-январда тунги соат 03:00 атрофида Ўш шаҳрининг Масалиев кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг бирида бўлган. Ёш қиз ўзи вақтинча яшаган уйнинг ошхонасидан қулаган.
«Ҳозирда воқеа сабаблари текширилмоқда, алоқаси бор гувоҳлар сўроқ қилиняпти», — деб таъкидлашди Ўш ШИИБдан.
Бундан ташқари, муассасанинг матбуот хизматидан марҳум Баткен вилоятининг Қадамжой туманининг турғуни эканини, Ўшдаги ўрта махсус ўқув юртларининг бирини 2-босқич талабаси бўлганини қўшимча қилишди.
2021-йилнинг октябрь ойида Қирғизистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консуллиги Анталия шаҳрида 18 ёшдаги қирғизистонлик сайёҳ йигит бешинчи қават деразасидан қулаб ҳалок бўлганини билдирган. Полиция йигит қандай қулаб кетганини текшираётгани маълум қилинган.