Милиция пранк деб қиз ўғирлашни уюштирган блогер Орозбекка чора кўради

433

Ўш ШИИБи «Клооп»га маҳаллий блогер Орозбекка нисбатан тегишли чора кўрилишини маълум қилди. 11-январда блогернинг Инстаграм саҳифасида дўстлари билан қиз ўғирлаб кейин қизга пранк экани айтилган видео чиққан .

Милициядан барча тегишли ишлари бораётганини таъкидлашди.

Нима учун бу кулгили эмас?

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 🇰🇬Орозбек Блогер🇰🇬 (@orozbek_baike)

Орозбек ижтимоий тармоқларда блог олиб борган Мээрим исмли қизга ҳазил қилишга қарор қилади. Кадрда кўчада кетаётган қизга уч йигит келиб, машинага солиб номаълум томонга олиб кетаётганини кўриш мумкин.

Бу орада қиз уларга қаршилик кўрсатиб, бақириб, қўйиб юборишни сўрайди. Уни қанча вақтга ва қанча узоққа олиб боришгани номаълум, бироқ бир вақтда машина тўхтайди.

Қиз йиғлаб машинадан тушганда унга Орозбек бир қучоқ гул тутиб, бу пранк эканини айтган.

Видео бошида у Мээримга «томоша кўрсатиш» учун топшириқ тушганини айтган. Блогер, аслида жиноят қилган, бироқ бунда ҳеч қандай ёмон нарса бўлмаган.

Машҳур бўлиб, интернет фойдаланувчиларининг оғзига тушиш учун турли треш-стримерлар ҳам шундай қилиб, «топшириқ бўйича» одамларга ҳужум қилиб, уларни калтаклаб жиноят қилишади. 2021-йили Россияда треш-стримерларнинг ҳаракати одамларни жароҳатланишига, қолаверса ўлимига сабаб бўлиб, жиноий ишлар қўзғалган.

«Қўрқдим»

Блогер Мээрим. Сурат: блогернинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан

Мээрим «Клооп»га берган интервьюсида ўғирлашга дуч келганда қўрққанини айтди. У қизни ўғирлаш томошаларига салбий фикрда эканини таъкидлади.

«Ўғирлаб кетишганда қўрқдим, бироқ жуда қаттиқ ҳам эмас. Сабаби болаларнинг орасида танишларим бўлган. Пранк олган блогерга ҳеч қандай даъвойим йўқ. Бироқ ҳақиқатдан ўғирлашган бўлса, даъво қилардим. Мен қизларни ўғирлаб мажбурлаб оилага қуришга қаршиман — бу тўғри эмас. Ўғирлаш шариатга ҳам тўғри келмайди. Қизларни олиб қочган пранкларга ҳам қаршиман. Бундай пранклар қизларни қўрқитиб қўйиши мумкин», — деб билдирди Мээрим.

Жиноятни нормаллаштириш

Мажбурлаб оила қуриш учун ўғирлаш — бу жиноят, бунинг учун Қирғизистон қонунларида реал қамоқ муддати қаралган. Бу ўлкадаги реал муаммо бўлиб ҳисобланади — статистика бўйича Қирғизистонда ҳар бир 17 қиз розиликсиз мажбурлаб оила қуриш учун ўғирланади.

Ўғирланган қизларнинг кўпчилиги ҳозирда оилада зўравонликдан жабрланиб, турмушда ўз йўлини топишга имкон топмай, ҳуқуқлари топталиб қолишмоқда.

Блогер ва реклама берувчилар кўп вақтларда ўзларининг видеолари билан реал жиноятни одатдаги нарса қатори қўрсатишга ҳаракат қилишади. Кейин рекламанинг муаллифлари ҳам, реклама буюртма берганлар ҳам бу шунчаки юмор деб ўзларини оқлашади, бироқ бундай томоша орқали жиноятни қонун доирасида қилишаётганини тушунишмайди. Поп-маданият, реклама, томошанинг маҳсулотлари орқали жамиятда салбий кўз қарашларни шакллантиришади.

Қирғизистонда қиз ўғирлаш

2013-йили Қирғизистоннинг жиноят кодексида олиб қочиш (мажбурлаб оила қуриш учун қиз ўғирлаш) учун жазо қатъийлашган. Масалан, 2018-йилнинг ноябрь ойида 895 мурожаат бўлган. уларнинг орасидан 18% жиноий текширилиб, судга 28 ҳолат ўтган.

ИИВнинг маълумотига кўра, 2021-йилнинг тўққиз ойида 187 қиз ўғирлаш факти рўйхатга олинган. Унинг саккизи судга ўтказилган.

Аёлларнинг кўпчилиги ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилишмайди, улар олиб қочилиб борган ернинг босимидан ўша ерда қолишади. БМТнинг гендер масалалари бўйича баёнотига кўра, Қирғизистонда ҳар бир бешинчи оила олиб қочиш билан қурилади.

Янги жиноят кодекси бўйича, мажбурлаб оила қуришга одам ўғирлаш ва 18 чиқмаган қизни ўғирлаш энди алоҳида ҳолат қатори қаралмайди. Жиноят кодексининг 165-моддаси бўйича одам ўғирлаш учун 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўрсатилган.

Жамиятда Бурулай Турдали қизини ўлиши ҳам резонанс яратган. Уни 2018-йили бир киши икки марта олиб қочган. Иккинчи мартасида эркак кишини милиция қўлга олиб, ТИИБга қамаган. У ерда қизни ўлдириб қўйган.

Шу йилнинг 5-апрелида Бишкекда 27 ёшдаги Айзада Канатбекова мажбурлаб оила қуриш учун ўғирланиб, икки кундан кейин жасади топилган. Айзадани ўғирлаган Замирбек Тенизбаев уни олдин мажбурлаб, кейин ўлдиргани аниқланган.

Милиция Тенизбеков қизни бўғиб, кейин ўз жонига қасд қилганини билдирган. Тенизбаев қизни ўлдиришдан олдин зўрлагани ҳам маълум бўлган.

Аёлларни ҳамон ўғирлаб, оила қуришга мажбурлаш давом этмоқда — реклама берувчилар, сериал суратга олганлар ва поп-юлдузлар жиноятни оқлашмоқда.

Муҳаррирлари: Айжамал Джаманкулова ва Айдай Иргебаева