«Қирғиз Темир Йўли»нинг собиқ раҳбари Дашков уй қамоғига чиқди

422
Василий Дашков.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди «Кыргыз Темир Жолу» давлат ишхонасининг собиқ етакчиси Василий Дашковни уй қамоғига чиқарди. Бу ҳақда «Клооп»га суднинг матбуот хизмати билдирди.

Суддан билдиришларича, Дашков «суд текширувлари вақтида» уй қамоғида бўлади.

«Азаттык» Биринчи май туман судига таяниб собиқ амалдор соғлиғи сабаб уй қамоғига чиққанини ёзди.

24.kg сайти ўз манбаларига таяниб, «Кыргыз Темир Жолу»нинг собиқ раҳбарига нисбатан иш судга ўтганини билдирди.

Дашковнинг қўлга олиниши ва «Бикард»га ўтказилиши

«Кыргыз Темир Жолу» ишхонасининг собиқ раҳбари Дашков 2020-йили икки марта қўлга олинган.

Биринчи марта, 18-майда — МХДҚ буни инкор қилгани билан Биринчи май туман суди 19-майда Василий Дашков 18-июлгача уй қамоғига чиқарилганини билдирган. У давлат ишхонасидан 2020-йилнинг май ойидан декабргача 1,1 млрд сом маблағни чиқариб кетишда гумонланган.

9-июнда МХДҚ Василий Дашков давлатга келтирган зарарни тўламагани учун иккинчи марта қамалганини билдирган.

Бироқ 1-июлда Василий Дашков соғлиги сабаб «Бикард» хусусий клиникасига ўтказилгани маълум бўлган, бу ерда коррупцияда айбланган бошқа амалдорлар ҳам шу сабаб билан кўп ўтказилади. Масалан, ТИЗОнинг ўрнига божхона хизматининг собиқ раиси ўринбосари Райимбек Матраимов билан собиқ премьер министр Мухаммедкалий Абилгазиев ҳам шу ерда қолишган.

26-августда видео блогер Санжар Калматай Дашков клиниканинг ўриндиқларида бир аёл билан сўзлашаётган видеони эълон қилган. Ўша кунни эртасига Дашков ТИЗОга қайтарилган.

Дашков «Бикард» хусусий клиникаси ҳудудида

МХДҚ қўлга олинган Дашков «Бикард» хусусий клиникаси ҳудудида эмин-эркин юргани олинган видео сабаб текширув бошлангани маълум қилинган. Дашков қамоқдаги одам бўлгани учун доим конвой назоратида бўлиши керак.

Хизмат текшируви натижасида МХДҚнинг тергов қамоғи бошчиси ва ўринбосари ишдан бўшатилган.