«Бутун Кыргызстан» партиясининг депутати Орозайим Нарматова МХДҚга сўроққа чақирилганини маълум қилди — ҳозирча унга сабаби айтилмаган.
Бунгача партия лидери Адахан Мадумаров ҳам сўроқ қилинаётгани маълум қилинган. Бош прокуратура сиёсатчи сўроқ қилинаётганини тасдиқлаган. Бироқ халқ вакили қайси иш бўйича ва ким сифатида чақирилгани айтилмаган. 24.kg сайтининг маълумоти бўйича, Мадумаров қирғиз-тожик чегарасидаги масала бўйича гувоҳ сифатида сўроққа чақирилган.
2021-йилнинг сентябрида ҳам ИИВ ходимлари Орозайим Нарматовани қўлга олиб, Ўш шаҳридан Бишкекка сўроқ қилиш учун олиб келишган. Қўлга олинишига «давлат раҳбарини асоссиз танқид қилгани» сабаб бўлган. Нарматованинг уйида тинтув ўтказилиб, сўроқдан кейин озод қилинган.
Тергов версияси бўйича у «мигрантлар ва Қирғизистон ҳудудидаги фуқаролар орасида норозиликни кучайтириш учун» ҳукуматни танқид қилган.
Унинг айтишича, милиционерлар уни хавфли жиноятчи каби ушлаб, қўл сумкасидаги гигиена воситаларигача текширишган.
Бу жамиятда катта резонанс яратиб, сўнгра ИИВ фуқаровий фаолни гувоҳ қатори сўроққа чақириб, кейин озод қилингани айтилган.
Орозайим Нарматова Садир Жапаровни у қувғинда бўлганда тарафдори бўлган. У Жапаровни чет ўлкада ва қамоқда ўтирганда ҳам қўллаган. Садир Жапаров ҳукуматга келганда фаол Нарматова Жапаровдан кўнгли қолганини билдирган.